ЯНГИ  ҲАЁТ САРИ  МУСТАҚИЛ  ҚАДАМ

Бу йил пандемия туфайли барча дарс машғулотлари онлайн тарзда амалга оширилди. Бу жараёнда устозлар фаоллик билан иш олиб бордилар. Дарслар билан бирга ўқувчиларни турли онлайн тўгараклар ва танловларда иштирок этишларини ҳам таъминладилар. Фарзандларининг онлайн  дарсларини кузатиб борган ота-оналар устозларнинг меҳнатлари  нақадар машаққатли эканлигини дилдан ҳис қилдилар.   

 

Фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмаган устозларнинг захматли ва шарафли меҳнатларини қадрлаган ҳолда бугун кўпгина ота-оналар ва ўқувчилар уларга ўзларининг ташаккурларини билдирмоқдалар. Улардан айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

***********

Ассалому- алайкум. Мен 3-умумтаълим мактабининг 7 -“Д” синф ўқувчиси Мухаммаджон Мухитдиновнинг онаси Камоламан.

Мен пандемия сабабли уйда фарзандларининг онлайн  дарсларини

кузатган, улар билан бирга дарс тайёрлаган барча она-оналар номидан гапирмоқчиман.  

Жондан азиз болаларимизни бизданда зиёда ардоқлаб, қалб қурида асраган, улар учун умрини, соғлигини, ҳаётининг энг чиройли лаҳзаларини бахшида этган азиз устозлар!

Меҳнатингиз ва сабрингиз учун рахмат. Борлигингиз ва шундай жонкуяр фидойилигингиз учун сиздан миннатдормиз. Оилангиз ва бизнинг бахтимизга доим соғ бўлинг.

**************************************

Мен Каттақўрғон шаҳар 3 умумтаълим мактабининг 8-“В” синф ўқувчиси Сарвиноз Рахматуллаеваман. 

Мактабга илк қадам қўйган кунимиздан бошлаб устозларимиз бизнинг энг яқин инсонимизга айланади. Оиламиздаги муҳит ва яқинларимиздан бошқа тасаввурга эга бўлмаган бир пайтда устозларимиз бизга ҳаётни, атрофимиздаги оламнинг сир-синоатларини, паст-баландликларини ўргатадилар.

Биз учун чекадиган захматлари, машаққатлари эвазига ҳеч нарса талаб қилмайдиган, отамиздек улуғ бўлган устозларимизга бошимиз ерга теккунча таъзим қилсак арзийди.

                   ***********************************                 

Ҳақиқатдан ҳам шогирдларини ўз фарзандидек қадрлайдиган устозларни ҳар қанча эъзозласак, қадрласак арзийди. Мана шу фидойи устозлар бугун ўз шогирдларини катта ҳаёт сари кузатмоқдалар. Биз бугун ҳаёт сари мустақил қадам қўяётган шаҳримиздаги  мактабларининг барча битирувчилари ва устозларни келгусида ҳаётларида улкан зафарлар, муваффақиятлар тилаймиз. Илоҳим барча ёшларимиз устозларининг ишончини оқлаб Ватанимиз равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассислар бўлиб етишсинлар.        

Ҳилола ЭРГАШЕВА

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM