КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА  ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНИШИ

Xизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда xизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Xизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, 2020 йил январь–март ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 65,2 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,9 % ни ташкил этди.

Каттақўрғон шаҳрида энг катта хизматлар ҳажми савдо хизматлар (27451,7 млн. сўм) ва транспорт хизматлари (15593,9 млн. сўм) га тўғри келади.

Энг кичик хизмалар ҳажми эса, меъморчилик соҳасидаги хизматлар
(219,2 млн. сўм) ва алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (129,8 млн. сўм) га тўғри келади.

Каттақўрғон шаҳрида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари бошқа турдаги хизматлар (154,6 %), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (126,2 %) ва молиявий хизматлар (107,5 %) ва да қайд этилган бўлса, кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган хизматлар (97,1 %), шахсий хизматлар (95,7 %), таълим соҳасидаги хизматлар (92,1 %) ва яшаш ва овқатланиш хизматлари (91,1 %) да пасайиш кузатилди.

 

                Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи: М.Мўминов

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM