ҲАР БИР ОНА“БОЗОРЛИК”НИ ЎЗИ ҚИЛГИСИ КЕЛАДИ

Бозорларимиз расталари қишин-ёзин сархил меваларга, сабзавоту полиз маҳсулотларига бой, бу хурсанд қилади.Ўтган ҳафтада карантин туфайли айрим полиз маҳсулотларининг нархида ўзгариш сезилди. Аммо, секинлик билан нарх ўз изига тушади. Куни кеча Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова деҳқон бозорига борди. Ҳоким бозорнинг санитария-гигиена аҳволини ўрганди.

Бутун дунёда юқумли касалликлар тарқалиш даражаси хавфи юқори бўлган ҳолатда тозалик ва озодаликка амал қилиш жуда муҳимдир.

Бозорда гўшт, айниқса қатиқ, творог, қаймоқ каби маҳсулотларга гигиена талаблари икки карра юқори қўйилиши керак. Мева ва сабзавотлар билан фақат махсус расталарда савдо-сотиқ қилиш мақсадга мувофиқ.

Г.Алимова бозордаги нарх-навони билади. Чунки, ҳар бир аёл ўз рўзғорига ўзи бозорлик қилишни яхши кўради.

Бугунги кунда айрим полиз экинларига бўлган талаб янги ҳосил йиғилиб, савдо расталарига келиши билан барҳам топиши муқаррар.

Бозорларимиз обод бўлаверсин.

Савдо расталарини тўлдириб қўйган бободеҳқоннинг топганига Яратганнинг ўзи барака берсин.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM