МУНОСАБАТ

SamTVR_Group телеграм каналида "Мобил мухбир хабар беради" рукни остида Каттақўрғон шаҳар деҳқон бозори ҳудудига кирмайдиган жойда катиқ ва сут маҳсулотлари билан санитария қоидаларига риоя қилинмасдан сотилаётганлиги тўғрисидаги видематериал бўйича Каттақўрғон шаҳар Санитария эпидемиология инспекцияси мудири Карим Ачилов шундай жавоб берди:

“Каттақўрғон шаҳар Қорадарё кўчасида пайдо бўлган мазкур ноқонуний савдо нуқтасини санитария-эпидемиология талабаларига мос келмаслиги нуқтаи назаридан бартараф этиш бўйича шаҳар ИИБ ходимлари билан рейд ўтказилган эди. Шунга қарамай фуқароларнинг мазкур ерни яна савдо -сотиқ масканига айтлантиришга уринишлари давом этмоқда.

Ушбу муаммони бартараф этиш бўйича ИИБ ходимлари билан рейд ўтказиб, бир ҳафта муддатда ноқонуний растани бартараф этамиз.”

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM