ЙЎЛ–ҚОИДАСИ, УМР ФОЙДАСИ

 

March 27, 2020

 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, йўл инфратузилмасини тубдан яхшилаш, йўллар сифатини ошириш, шунингдек, йўл ҳаракати барча қатнашчилари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат ташкилотлари, корхоналар, меҳнат жамоалари ҳайдовчилари, пиёдалар, айниқса, болалар ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш, транспорт воситаларининг техник ҳолатини ва йўлларнинг аҳволини яхшилаш юзасидан шахримизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. 

Олиб борилган профилактик тадбирлар натижаси ўлароқ 2018 йилда 21 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган бўлса, 2019 йилда  10 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган, 11 тага камайган. Мазкур ҳодисаларда 2018 йилда 3 нафар фуқаро вафот этган бўлса, 2019 йилда эса 2 фуқаро вафот этган, 1 тага камайган. 2018 йилда 21 нафар фуқаро турли хилдаги тан жарохатлари олган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 9 тани ташкил этган, яъни, 12 тага камайган.

2019 йилнинг 12 ойи давомида 82 ҳолатда ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун тегишли ташкилотларга юборилган.

Шаҳар ҳудудида жами 8566 та транспорт воситаси бўлиб, шундан: давлат автомобиллари - 649 та, давлат мото - 6 та, шахсий автомобиллар сони 7527 та, 38 та шахсий мото - транспорт воситалари рўйхатга олинган.

2019 йил мобайнида шаҳардаги барча ташкилотларда, маҳаллаларда, мактабларда 178 маротаба, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи уюшмаларда 14 маротаба давра суҳбатлари ўтказилган.

Албатта келгусида ҳам бу борадаги ишларни амалга оширган ҳолда ЙТҲ энг кўп содир этиладиган ҳудудларда фуқаролик жамияти институтларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини жалб этган ҳолда, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, кенг жамоатчилик иштирокида ЙТҲ, шунингдек уларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитлар, бартараф этиш борасида кўрилаётган чораларни танқидий муҳокама қилиш, йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида ЙҲҚга риоя қилиш маданиятини шакллантириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ЙТҲ профилактикаси масалалари бўйича ОАВда, шунингдек, Интернет орқали мақолалар, шарҳлар ва бошқа материалларни  бериб боришни режалаштирганмиз.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM