ИНГИЧКА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги томонидан Ингичка шаҳарчаси аҳолиси ҳолидан хабар олиш, тиббий ниқоблар, гигиеник воситалар тарқатиш учун махсус акция ўтказилди.

Шаҳар ҳокими Г.Алимова, шаҳар ИИБ бошлиғи О.Муҳаммадиев Ингичкада бўлишиб, маҳалла аҳли билан учрашдилар.“Каттақўрғон”  маҳалласида қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди. Хонадонларга боришиб фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

-Бутун республикамизда пандемиянинг олдини олиш, аҳолининг тиббий ниқобларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида турли хайрия акциялари ўтказилмоқда, – дейди шаҳар ҳокими Г.Алимова. –  Ушбу хавфли касалликни тарқалишини олдини  олиш борасида давлатимиз раҳбари томонидан кўрилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар, бу офатга қарши ваҳимага берилмаган ҳолда, ҳамжиҳатлик билан курашишга ундамоқда.

 

 

 

 

 

 

Айни дамда каттақўрғонлик ёшлар иттифоқи фаоллари,тадбиркорлар  тиббиёт ниқоблари тайёрлаш, аҳолига етказиб бериш, турли мурувват акцияларида фаоллик кўрсатаяптилар.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, куни кеча маҳаллаларда кўнгиллилар, тадбиркорлар томонидан  аҳолига бепул  мингга яқин тиббиёт ниқоблари улашилган эди.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM