КООПЕРАТИВ БИРЛАШМА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4239-сон қарорига асосан Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг 8 та туманида жами 41 та мева-сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил этилган эди.

Каттақўрғон шаҳрида ҳам мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича тўлиқ ишлатилмаётган қувватларни ишга тушириш, янги боғ ва токзорларни барпо этиш  учун Ингичка шаҳарчаси атрофида ер ажратилди.

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, 3 – сектор раҳбари, шаҳар ИИБ бошлиғи Отабек Муҳаммадиев ҳамда Ўзбекистон фермерлар уюшмаси бўлим бошлиғи Илёс Еткиров бошчилигидаги ишчи гуруҳи Ингичкага бориб мазкур ер майдонини ҳосилдорлик даражасини  ўргандилар.

Гуруҳ хулосасига кўра 15 гектар ер майдонида  полиз экинлари, мева ва сабзавотлар етиштирилади, боғ яратилади. Мазкур мақсадлар учун кооперация корхонаси тузилади.

Маълумот учун айтиш жоизки,  сабзавот-полизчилик, боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжаликлари  тузилиш орқали камбағалликни қисқартириш, кам даромадли оилаларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилмоқда.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM