САХОВАТПЕШАЛИК ХАЛҚИМИЗГА ХОС

Айни кунларда шаҳримизда ташкилотлар, саховатли инсонлар, тадбиркорлар томонидан шаҳримиз фуқароларига дори воситалари, бепул ниқоблар тарқатиш каби хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳримиздаги “Ҳунарманд” уюшмасининг чевар қизлари ҳам бу хайрли ишдан четда қолганлари йўқ. 

Тикувчилар Дилдора Ўлмасова, Феруза Нуруллаева ҳамда Баҳора Нуруллаевалар имкони борича тарқатиш мақсадида ниқоблар тикмоқдалар.

-  Биз ҳам қўлимиздан келгунча касалликка қарши курашишга ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз. Шу мақсадда уюшмага аъзо бўлган бошқа тикувчи қизларимиз ҳам уйларида ниқоб тикиб қўни-қўшниларига тарқатмоқдалар, - дейди чевар Дилдора Ўлмасова.

Яхши ният билан ва чин дилдан қилинган хайрли ишлар албатта мукофотсиз қолмайди. Ҳамшаҳарларимизнинг ҳам мана шундай инсонийлик, меҳр-оқибатлилик билан ҳамжиҳатликда амалга ошираётган ишлари халқимиз бошига тушган бу синовни енгишга албатта ёрдам бериши муқаррар.

                                                                                                                    Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM