ВАҲИМАГА ЎРИН ҚОЛМАДИ

Ҳукуматимизнинг жойларда нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик бўйича топшириғига асосан, Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги бошчилигида нархларнинг ўзгариши устидан назорат қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳлари фаолият юритмоқда.

Шаҳар прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ички ишлар бўлими, солиқ инспекцияси ва бошқа тегишли идоралар бозор маъмурияти билан ҳамкорликда бозорда нарх-навонинг асоссиз ва сунъий ошишига йўл қўймаслик устидан қаттиқ назорат ўрнатилди.

Шукурки, куни кеча бозор ва озиқ-овқат дўконларида пайдо бўлган сунъий навбатлар йўқолиб, савдо-сотиқ ўз изига тушди.

Баҳонада, талаб ошганидан фойдаланиб, озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотларига  асоссиз нархларни оширишга уринган “тадбиркорлар”ни ҳам халқ таниб олди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM