СОҒЛИК - ЭНГ КАТТА БОЙЛИК!

Аҳоли саломатлигини сақлаш, юқори савиядаги соғломлаштириш ишларини ташкил қилиш бугун юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг асосини ташкил этади, десак, тўғри бўлади. Бу борада чиқарилган қарор ва фармонлар аҳолининг жисмоний фаоллик даражасини ошириш, касалликларни олдини олиш, касалланишни камайтириш, аҳоли саломатлиги йўлидаги чора-тадбирларни амалга оширишда муҳим қадам бўлмоқда.

Ушбу чора-тадбирлардан келиб чиқиб корхона ва ташкилотларда ташкил қилинаётган "Саломатлик кунлари" доирасида ўтказилаётган соғломлаштириш машғулотлари бунинг амалий натижасидир.

Бугун шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳар шанба “Саломатлик куни” тадбирлари доирасида шаҳримиздаги “Дўстлик” стадиони спорт залида  машғулотларда иштирок этдилар. Муҳими бугунги спорт-соғломлаштириш марафонига маҳаллалар, бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам фаол қатнашдилар.

Эрта тонгда бошланган машғулотларда югуриш, пиёда юриш, гимнастика ва бошқа спорт турлари билан билан шуғулландилар.

-Спорт билан эрта тонгдан шуғулланиш инсонга жисмоний куч бериш билан бирга унинг руҳиятига ҳам ижобий таъсир қилади. Кун бўйи яхши кайфиятда юриш, стрессларни олдини олишда муҳим омил ҳисобланади. Шуни ўзим гувоҳи бўлганманки ҳар шанба бўлиб ўтадиган мана шу машғулотлардан сўнг ходимларимиз ўзгача фаоллик, кўтаринкилик билан ишлайдилар. Албатта ҳар бир инсон ўз саломатлигига бефарқ бўлмаслиги лозим,-дейди Тиббиёт бирлашма раҳбари Шоира Нуруллаева.

Спорт машғулотларида  шаҳар ҳокими ўринбосарлари Феруза Рахимова ҳамда Азиз Ибрагимовлар иштирок этдилар. Феруза Рахимова  тадбир қатнашчилари билан суҳбатлашар экан мана шундай соғломлаштириш тадбирларини янада кенг миқёсда, барча маҳаллаларда ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM