НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги ПҚ-4618-сонли қарори, Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 2 мартдаги 20-Ф-сонли фармойиши ҳамда Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 2 мартдаги 43-Ф-сонли фармойиши ижроси юзасидан навбатдаги 2020 йил март-апрель ойларида чақирилувчилар билан амалга ошириладиган чақирув бошланди.

Шуни маълум қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 291- сонли қарорига асосан умумжисмоний тайёргарлик синовлари, касбий танловда иштирок этган ва мазкур қарорга асосан тегишли комиссия якка тартиб суҳбатидан ўтиб юқори балл тўпланган чақирилувчиларни Муддатли ҳарбий хизматга Каттақўрғон шаҳар Мудофаа ишлари бўлими маъмуриятига таклиф қиламиз.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM