СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲИНИНГ ҚАНДАЙ МУАММОЛАРИ БОР?

Каттақўрғон шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли Ибн Сино номли  болалар оромгоҳи  Каттақўрғон туманининг сўлим гўшасида жойлашган.

“Ёзги таътил вақтида уч оқимда 300га  яқин болаларни ҳордиқ олишига мослашган мазкур оромгоҳда  таъмирлаш ишлари режалаштирилган, – дейди шаҳар ХТБ мудири Ш. Тагаев. –Болажонларнинг дам олиш вақтининг мазмунли ўтиши учун  барча шароитлар яратилади”.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова масъулларга оромгоҳнинг ётоқ павильони, ёзги амфитеатр, сузиш ҳавзаси, спорт мажмуаси, ошхона ташкил этиладиган ҳудудлар бўйича саволлар билан мурожаат қилди.

Шаҳар ҳокими ўринбосари А.Ибрагимов, Халқ таълими бўлими мудири Ш.Тагаевларга оромгоҳни мавсумга тайёрлаш бўйича топшириқлар берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM