ҲОКИМ МАҲАЛЛАЛАРГА БОРДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова шаҳардаги маҳалла-гузарларнинг аҳволи, фаолияти, муҳими жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида маҳаллалар билан танишмоқда.

Бугун Гавҳар Алимова шаҳардаги “Қориравот” маҳалласига бориб, у ердаги иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Маҳалла раиси Д.Салимова маҳаллада олиб борилаётган ишлар бўйича қисқача ахборот берди.

Г.Алимова шунингдек, Алишер Навоий маҳалласига бориб, айрим хонадонларда бўлди.

Шаҳар ҳокимига Халқ қабулхонаси мудири Х.Шодиева, ҳоким ўринбосари Ф.Раҳимова ва маҳалла ходимлари ҳамрохлик қилишди.

Шаҳар ҳокимининг бошқа маҳаллаларда ҳам ўрганишлари давом этмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM