“ЧОРДАРА” МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ

19 февраль куни Каттақўрғон шаҳар ҳокими, 1 сектор раҳбари Музаффар Хашимовнинг “Чордара” маҳалла аҳолиси билан сайёр қабули бўлиб ўтди.

 Унда шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Х.Шодиева, Адлия бўлими мудири А.Маматов, ҳоким ўринбосари Ф.Раҳимова  ва бошқа қатор идоралар раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

 

Сайёр қабул давомида тушган мурожаатларга кўра 2 гуруҳ ногирони Б. Саидовга дори-дармон воситалари олиб берилди. Маҳаллада истиқомат қилувчи Г. Қурбонбоеванинг турмуш ўртоғи касалхонага, даволаниш учун жўнатилди.

 Бундан ташқари турли мазмундаги 15 га яқин ариза ва шикоятлар тингланди. Уларни соҳалар бўйича ўрганилганда, асосий қисми уй-жой олиш, моддий ёрдам, меҳнат ва бандлик, электр ва газ таъминоти, банк-молия каби масалаларга оид экани аниқланди.

 

 

 

 

Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM