ЁШЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛАДИ

Жорий йилнинг 26 февраль куни соат 9-00 да Каттақўрғон шаҳар саноат ва қурилиш касб -ҳунар коллежи биносида ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

Унда  сектор раҳбарлари - шаҳар ҳокими, шаҳар прокурори, Ички ишлар бўлими бошлиғи, Давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари ҳамда бошқа ташкилотлар кўмагида ишсиз ёшларга иш ўринлари таклиф этилади.

Тадбир доирасида қонуний, тартибли, манзилли, муҳими доимий  меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мутахассислар ва ҳуқуқшунослар томонидан ёшларимизга маълумот берилади.

Айни дамда меҳнат бозорида мебель ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш, қандолатчилик, меҳмонхона бизнеси ва бошқа йўналишларда ишчи ва ходимларга эҳтиёж мавжуд.

Ярмаркада ёшлар ва  иш берувчилар ўртасида дастлабки келишувларга эришиб, меҳнат шартномалари тузилиш режалаштирилган.

Ишга кирмоқчи бўлган ёшлар шахсини тасдиқловчи хужжатлари билан Каттақўрғон шаҳар ёшлар иттифоқига (Рўзиева Малика, 932380183, 937270977)  ёки шаҳар  аҳоли бандлигига кўмаклашаш марказига (902802675) мурожаат қилишлари мумкин.  

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM