КАТТАҚЎРҒОННИНГ НАМУНАЛИ СЕКТОРИ РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимиз Президентининг ташаббуси билан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янги тизим — секторлар фаолияти йўлга қўйилганига ҳам анча бўлди.Ушбу янги тизим халқ фаровонлиги йўлида катта ўрин тутяпти.

Хусусан, ҳудудлардаги маҳалла ёки хонадонда юзага келган муаммони бартараф этишда сектор раҳбарининг ташкилий ваколатидан келиб чиқиб, мурожаатчиларнинг талаб ва аризаларини ўз вақтида қондиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида секторлар фаолиятига баҳо бера туриб, шаҳар ҳокими М.Хашимов 2 секторни “Энг намунали сектор” дея эътироф этди.

Ҳақиқатда 2 сектор раҳбари, шаҳар прокурори Ш.Джумаевнинг ҳудудда фаолиятни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ягона тизим ташкил эта олгани, ижобий ўзгаришларнинг бошида турганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Маҳаллаларда янги иншоотларнинг фойдаланишга топширилиши, қурилиш-бунёдкорлик ишлари, айниқса ободончилик борасида “Сиз масъулиятли инсонсиз!” шиори остида ўтказилган тадбирлар натижаси ўлароқ, ҳудуд озода ва кўркам масканга айланганини эътироф этиш керак.

Прокурорнинг бу галги учрашувига “Ноқис” ва Алишер Навоий номли маҳаллаларнинг ёшлари таклиф этилиб, унда сектор раҳбарининг ёшлар билан учрашуви кўзда тутилган эди.

 

Шаҳардаги 2 мактаб биноси фаоллар залида ташкил этилган учрашувда шаҳар прокурори билан учрашиш учун  маҳалла фуқаролари ҳам ташриф буюрдилар.

 

 

           Учрашувга келган ёшлар асосан янги иш ўринлари яратилиши, ҳудудда бўладиган ишлар билан қизиқдилар. Ш.Джумаевнинг сўзларига кўра, 2 мактаб худудида мини футбол майдони бунёд этиладиган бўлди. Бу ерда нафақат мактаб ўқувчилари, балки атрофдаги маҳалла ёшлари ҳам спорт билан шуғулланишлари, танларини чиниқтириш, севимли футбол ўйинларини ўйнаш имкониятига эга бўладилар.  

Учрашувнинг иккинчи қисми сектор раҳбарининг маҳалла аҳлининг ариза ва мурожаатларини эшитишдан бошланди.

 

 

 

Қабулга келган фуқаролар асосан маиший масалалар, шунингдек коммунал соҳалардаги муаммоларни бартараф этишда ёрдам сўрадилар. Сектор аъзолари, қабулга таклиф этилган тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ўнга яқин долзарб масалаларга ечим таклиф этишди.

Президентимининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра ҳудудни ривожланишида ҳар бир сектор аъзоси ташаббус кўрсатиши зарар.

Шунга мувофиқ,  сектор раҳбари Шермат Джумаевнинг таклифи билан сектор қошида маҳалла, ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат органлари вакилларни ўз ичига олган “Ёшлар гуруҳи” ташкил этишга келишиб олинди.

Бу ўз навбатида худудда 30 ёшгача бўлган навқирон ёшларни муаммоларини умумлаштирувчи, унга аниқ ечим таклиф этувчи ягона тизим шакллантирилишига, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватловчи аниқ мақсад ва режа ишлаб чиқилишини англатади.

 

Тадбирда шаҳар ҳокими ўринбосарлари Д.Раҳимов, А.Ибрагимов, Халқ қабулхонаси, Халқ таълими, ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.

Халқимизга самарали хизмат қилишга бел боғлаган, 2019 йил якунлари бўйича Каттақўрғон шаҳрида “Энг намунали сектор” деб топилган 2 сектор раҳбарияти ва аъзоларининг режаларига улкан зафарлар тилаб қоламиз.

 

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM