ЗАМОН БИЛАН ҲАМНАФАС

Image_tadbir: 

Болаларнинг юксак маънавиятли, билимли, зукко бўлиб вояга етишларида мактабгача таълим муассасаларининг алоҳида ўрни бор. Чунки болалардаги дастлабки тушунча ва билимлар айнан шу масканда шаклланади. Бунинг учун албатта муассасаларда барча шарт-шароитлар яратилган бўлиши лозим. 3-секторга қарашли Ингичка қўрғончасидаги “Каттақўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган 100-ўринли 20-сонли мактабгача таълим ташкилотини ана шундай замон билан ҳамнафас, талаб даражасидаги таълим-тарбия маскани десак бўлади. Яқинда ушбу муассаса шаҳар ҳокимининг ёрдами ва 3-сектор кўмагида қайта жорий таъмирланиб ўзгача қиёфа кашф этди.

5-сентябрь куни муассасага шаҳар ҳокими М.Хашимов, 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи О.Муҳаммадиев, “Каттақўрғон” МФЙ раиси И.Қурбонова ва шаҳар Мактабгача таълим бўлими услубчилари, ота-оналар ташриф буюрдилар. Ушбу таълим-тарбия масканидаги шарт-шароитлар, овқатланиш тартиби, болажонларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган бурчак, ёш рассомлар бурчаги, инглиз тили тўгараклари барчага манзўр бўлди.

Меҳмонларга болажонлар томонидан каратэ, гимнастика машғулотлари, қўғирчоқ театри саҳна томошалари намойиш этилди.

ДИЛРОЗ

 

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM