ОНАЛИК БАХТИ

Image_tadbir: 

Хотин-қизларни репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом фарзанд дунёга келишини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлатимиз томонидан алоҳида назоратга олинган. Бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, жорий йилда шаҳримизда янги қурилган туғруқ комплексида бир вақтнинг ўзида 100 нафар аёлларга хизмат кўрсатиш имконияти туғилди. Янги замонавий скрининг аппарати ҳомилани эрта аниқлаш ва ногиронликни олдини олишга имкон яратди.

Қурбон ҳайити арафасида Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила"илмий-амалий тадқиқот маркази, ФҲДЁ бўлими раҳбари ҳамда тиббиёт бирлашмаси масъуллари билан туғруқхонадаги шароитлар билан яқиндан танишиб, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳолатларини ўрганиб чиқдилар. Шу куннинг ўзида 25 нафар оналик бахтига муяссар бўлган аёлларимиз билан суҳбат ўтказилди. 7 нафар чақалоқларнинг оналарига тантанали равишда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди ва болажонлар учун совғалар берилди.

Қурбон ҳайити арафасида туғилган болажонларимиз Ватанимиз учун муносиб фарзандлар бўлиб вояга етадилар деган умиддамиз.

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM