ҒОЛИБ СПОРТЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Image_tadbir: 

Яқинда Самарканд вилояти Ўзбекистон Республикаси “Ашихара карате” федерациясининг ушбу спорт тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги ушбу спорт  билан шуғулланадиган федерациянинг фаол аъзолари Темур Латипов, Диёра Ибадуллаева, Зарина Нормуродова, Диёра Ҳамдамова, Махмуд Зиётов, Ортиқ Латипов, Валижон Эргашов, Фарзона Ражабова, Махмуджон Собиржонов ҳамда Махмудбек Муродевлар ҳам муваффақиятли иштирок этдилар ва муносиб ўринларни қўлга киритдилар.

Жумладан, В.Эргашев, О.Латипов, М.Муродов, Ф.Ражабовалар ўз вазнлари бўйича фахрли 1-ўринни, М.Нуриддинов, М.Собиржонов, Ш.Рўзиев 2-ўринни ҳамда Д.Ҳамдамова, Ш.Эргашов ва А.Файзирахмоновлар ҳам ўз вазн тоифалари бўйича 3-ўринга лойиқ топилдилар.

Биз ёш спортчиларимизни ғолиблик билан қутлаб, келгусида жаҳон чемпионатларида иштирок этиб  ғолиблар сафидан ўрин эгаллашлари ва шаҳримиз, ватанимиз шарафини юқори ўринларга кўтаришларни тилаб қоламиз.  

Шамшод ЭРГАШЕВ,

“Ашихара карате” спорт тури  мураббийи

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM