“ҲАР БИР ОИЛА – ТАДБИРКОР”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

[Кўчирма]

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида қатор чоралар кўрилмоқда.

Ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратилмоқда.

Шу билан бирга, аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек, ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этмоқда.

Республика ҳудудларида аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида:

1. Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банки, тижорат банклари ва тегишли идоралар раҳбарларидан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларидан иборат Республика комиссияси 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, вилоят, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, ҳудудий Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари» (кейинги ўринларда — Марказлар);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппарати таркибида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида бўлинмалар;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тузилмасида Аҳоли тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бошқармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таркибида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида тегишли секторлар ташкил этилсин.

2. Ижтимоий дастурларни молиялаштиришда иштирок этаётган банкларга аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш дастурларини молиялаштириш ва мониторинг юритишни ташкил этиш бўйича махсус бошқармалар ва филиалларда махсус бўлимлар очиш ҳамда бошқарма (бўлим)лар фаолиятига бевосита раҳбарликни раис ўринбосарига бириктириш тавсия этилсин.

3. Наманган вилоятида 2019 йилда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури асосида аҳоли бандлиги ва даромадлари ошишига кўмаклашиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тажриба тариқасида Наманган вилояти Бандлик бош бошқармасида 14 та штат бирлигидан иборат тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг ўзини ўзи банд қилишини рағбатлантириш бўлими ташкил этилсин.

«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида аҳолининг даромад олиш борасидаги лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, агротехника ва ветеринария хизматлари кўрсатиш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан унинг муҳтож қатламларини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларига ўргатиш, кластер тизими орқали даромадли меҳнат фаолиятига жалб этиш, лойиҳаларнинг узлуксиз ва муваффақиятли амалга оширилишига амалий ёрдам бериш бўлимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.

4. «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида:

назарда тутилган лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда халқаро молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади;

халқаро молия институтлари маблағларини жалб этишга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.А. Вафаев масъул этиб белгиланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари А.Я. Хайдаров, Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари А.Р. Каримов, Марказий банк раисининг ўринбосари С.М. Холхўжаевлар Дастур координаторлари этиб белгилансин ҳамда уларга:

вилоятлар ва туман (шаҳар)лар Марказлари томонидан амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш;

вилоятлар ва туман (шаҳар)ларда дастур ижросини таъминлашда иштирок этадиган тижорат банкларини белгилаш;

ажратилаётган ресурсларни ҳудудларнинг салоҳияти, маблағларни ўзлаштириш даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар ва банклар кесимида тақсимлаш;

ҳақиқий эҳтиёждан ҳамда шакллантирилган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари