Шаҳар адлия бўлимида мурожаатлар қай тартибда ҳал этилмоқда?  

Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимига жисмоний ва юридик шахслардан 204 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 151 та мурожаат қаноатлантирилган, 27 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 15 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқилиб, қонуний ҳал этиш учун бошқа ташкилотларга юборилган.   

Бўлим томонидан 2022 йил давомида 52 та давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларида ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича жами 15 та ўрганишлар ва 20 та мониторинглар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишларда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқни қўллашда жами 20 минг 168 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонубузилиш ҳолатлари соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, 68 та мурожаатларни кўриб чиқиш соҳаси бўйича, таълим соҳасига оид 413 та, меҳнат соҳасига оид жами 86 та, солиққа оид жами 1665 та, пенсия ва нафақалар масаласида 11714 та, маъмурий жавобгарликка тортиш соҳасига оид жами 4 та, юридик хизмат кўрсатиш соҳасида 1215 ва бошқа соҳаларга оид жами 4872 та қонунбузилиш ҳолатлари ташкил этади.

Уларни бартарф этиш бўйича Каттақўрғон шаҳар адлия бўлими томонидан 161 та тақдимнома, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 2 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларга қонун ҳужжатларини бузиш мумкин эмаслиги тўғрисида 136 та огоҳномалар киритилган бўлса, жами 47 та маъмурий таклиф ва баённомалар расмийлаштирилди, маъмурий ҳужжатлар асосида 44 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Киритилган 145 та тақдимномаларни асосий қисми шаҳар тиббиёт бирлашмаси (9 та) ва таълим муассасалари (60 та) ҳиссасига тўғри келади. Тақдимномалар асосида жисмоний ва юридик шахсларга жами 5 млрд. 122 млн. 404 минг сўм иш ҳақлари ва бошқа қарздорликлар ундириб берилди.

Бундан ташқари, шаҳар адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномалар асосида жами 1450 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди ёки уларнинг ижроси тўхтатилган ёхуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Шунингдек, бўлимнинг 2022 йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларида судларга 85 та ариза ва даъво киритилиб, суд қарорларига асосан 1 млрд. 538 миллион 159 минг сўм моддий зарар ундириб берилиши таъминланган, 2 та ноқонуний ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топилган ва 7 нафар шахслар ишга тикланган. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM