“ДАМАРИҚ” МАҲАЛЛАСИДА УЧРАШУВ

Каттақўрғон шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги 1 сектор ҳудудидаги "Дамариқ" маҳалласида мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда ёшлардан тадбиркорлик қилиш учун кредит ажратиш, ишга жойлашиш, “Ёшлар дафтари”га киритиш ва бошқа масалалар бўйича жами 10 та мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 8 тасига жойида тушунтириш берилиб, 1 таси ижобий ҳал этилди. Қолган 1 та муддат ва маблағ талаб қилинадиган мурожаат бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM