ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳоли билан мулоқотнинг самарали усули сифатида йўлга қўйилган фуқаролар қабули аҳолининг шахсий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммолари юзасидан мурожаатларнинг ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугун шаҳар Халқ қабулхонасида ана шундай қабулларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова томонидан ўтказилган қабул давомида 10 га яқин фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этди. 

Уй - жой олиш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, йўл таъмири ва бошқа масалалар юзасидан тушган мурожаатларнинг айримларини ижроси назоратга олинди ва айримлари юзасидан қонуний тушунчалар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM