МАҲАЛЛАЛАР ВА КЎЧАЛАР ОБОД БЎЛИШИ ЛОЗИМ

Куни кеча шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла вакиллари, депутатлар ва бошқа идора ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу масалалар муҳокама қилинди.

Унда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун шаҳарда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталар экан, бугун шаҳарни ободлиги йўлида маҳаллаларда, хонадонларда, кўчаларда олиб борилиши лозим бўлган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари хусусида сўз юритди. 

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси ҳузуридаги санитар тозалаш ишларини ташкил этиш маркази етакчи мутахассиси Аббос Ҳакимов шаҳарда марказ томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун аҳолида тўпланиб қолган дебитор қарздорлик бўйича маълумот берди. 

Йиғилишда шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Ф.Рахимова томонидан ушбу масалада муаммо бўлмаслиги ва мавжуд муаммони ҳал этиш мақсадида ҳар бир маҳаллада вакил, масъул шахс қўйилиши ҳақидаги таклиф билдирилди. 

Йиғилиш сўнггида маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ҳудудларни ўрганиш ва амалга ошириладиган ишлар бўйича вазифалар белгилаб олинди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM