КЕЛАЖАК САРИ ДАДИЛ ҚАДАМЛАР

Ҳар бир инсон ёшликда олган билими ва касб-ҳунари билан келажак учун замин яратади. Қаҳрамонимиз Шахнозада ҳам нафис санъат рассомчиликка бўлган қизиқиш жуда ёшликдан бошланган. Балки унинг оиласидаги муҳит ҳам бунга сабаб бўлгандир. У 2-синфлигидаёқ қоғозларга турли расмларни чизиши, китоблардан расмларни кўчирмалар қилиш орқали ўз иқтидорини намоён қила бошлаган эди.

 

Шахнозада рассомчиликдан ташқари тикувчилик, тўқувчилик, қандолатчиликка бўлган қизиқишлари уни шу тўгаракларга етаклади ва бу ҳунарларни ҳам яхшигина эгаллади.

Мактабда синфлараро ўтказилган тасвирий санъат йўналишида шаҳар ва вилоят бўйича турли танловларда иштирок этган Шахноза фахрли ўринларни қўлга киритди.

Ёш рассомнинг натюрморт ва манзара йўналишига иштиёқи жуда баланд бўлиб, шу йўналишда ижод қилишни хуш кўради. 

Мактабда синф ораста қизлар раиси, барча маънавий-маърифий тадбирларнинг фаол иштирокчиси бўлган Шахноза ушбу йил мактабни аъло баҳоларга тугатди. У ўзи қизиққан соҳаси рассомчилик бўйича олий таълимда ўқишни давом эттириш ниятида. 

Биз ҳам Шахнозанинг келажакдаги ўқиш ва ижодий ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз ва эришган ютуқлари билан шаҳримизни ижтиомий-иқтисодий ривожида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонамиз. 

Ҳилола ЭРГАШЕВА

 

 

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM