"ЯНГИ” ДЕПУТАТЛАР ҲОКИМИЯТГА НЕГА ЙИҒИЛДИ?

 

2020 йил 15 январь куни Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Янги йилдаги илк сессия кун тартибига 6 та муҳим масала депутатлар эътиборига ҳавола қилинди. Улар орасида шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш, Самарқанд вилояти ҳокими томонидан Каттақўрғон шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш, шаҳар Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш каби муҳим масалалар ўрин олди.

Сессияда Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жамшед Ураков иштирок этди.

Сессия шаҳар Кенгашига ЎзЛидеПдан 8 нафар,“Миллий тикланиш”партиясидан 7 нафар, қолган “Адолат” СДП, ХДП ва Экологик партиялардан 5 нафардан сайланган депутатлардан иборат партия гуруҳларини тасдиқлади.

Кун тартибидаги шунингдек, ташкилий масала – Самарқанд вилояти ҳокими томонидан Каттақўрғон шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласини кўрилди.

 

 

Унга кўра, 12-Иқтисодчилар сайлов округидан сайланган депутат Хашимов Музаффар Казимовичнинг номзоди овозга кўйилди, ва тасдиқланди.

Сессияда янги сайланган шаҳар ҳокими М.Хашимов Сўзга чиқиб, “Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар фаоллари, меҳнаткашлари биргаликда жипслашиб, вилоятимиз, Каттақўрғон шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий юксалишига муносиб ҳисса қўшамиз, вилоят ҳокимимиз ҳамда Муҳтарам Президентимизнининг юксак ишончларини оқлаймиз” деди.

 

Амалдаги қонунга мувофиқ Кенгашга раислик ҳоким томонидан амалга оширилади.

Шу куни Кенгаш аъзолари барча масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилдилар.

Шунинг билан Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси ўз ишини якунлади.

Жамшид НОСИРОВ,

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати раҳбари

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM