ХОТИРА АЗИЗ-ҚАДР МУҚАДДАС

Яқинда халқимиз  яна  бир  байрам  9-май  “Хотира ва қадрлаш куни”ни кенг нишонлайдилар. Айни кунларда эса байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 апрелдаги “Иккинчи жахон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига биноан урушда ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш ва бугунги кунда хам сафларимизда туриб Ватан  обру-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий - аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллигини нишонланиш муносабати билан Каттақўрғон тумани ва шаҳрида яшаётган иккинчи жахон уруши қатнашчилари уйларига ташриф буюрилиб уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Ушбу ташрифлар  доирасида 2 май куни Каттақўрғон шаҳар ҳокими Музаффар  Хашимов, Каттақўрғон туман ҳокими Аъзамхон Бахромов, Мудофаа вазирлиги - Марказий ҳарбий округ қўшинлари қумондони полковник Ойбек Саидов, Самарқанд вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник Фарход Алимходжаев, Каттақўрғон шаҳар Мудофаа ишлари бўлими ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари, Иккинчи жахон уруши қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентини фармони билан белгиланган пул мукофотлари ва қимматбахо совғаларни топширдилар.

Шаҳар маданият бўлими чиқишлари ҳамда ўқувчи-ёшлар томонидан айтилган шеър ва қўшиқлар барчага манзур бўлди.  

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM