"Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсуми доирасида спортнинг "Стол тенниси" тури бўйича мусобақанинг сектор босқичи бўлиб ўтди. Шаҳримиздаги 1-умумтаълим мактабида ўтказилган танловда 1-сектор ёшлари иштирок этдилар.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бугун худди шундай танлов 8-умумтаълим мактабида ҳам ташкил қилинди. Қизғин тарзда бўлиб ўтган мусобақада 4-сектор ёшлари қатнашдилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.