КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДАГИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР РАҲБАР ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДАГИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР РАҲБАР ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) томонидан “1-Mehnat shakli” (чораклик) давлат статистика ҳисоботини жорий йилнинг 4-чорак якунлари бўйича, 2019 йил 1 январдан кечиктирмасдан Интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган  eStat3.0 тизими  орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлар сўралади.  

eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.

Давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган ҳисоботни тақдим этмаслик, ҳисобот тақдим этиш тартибини ёки ҳисобот маълумотларни бузиш яъни, кечикиш, хато ва камчиликлар билан тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 215-моддасида белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Мурожаат учун телефонлар:  455-12-19    

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM