ФИДОЙИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ АНИҚЛАНДИ

Аввалроқ хабар берганимиздек, ёшлар етакчилари ўртасида етакчиларнинг маънавий савияси ва билимини ошириш орқали маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ривожига ҳисса қўшиш,  ёшлар етакчиларининг бу борадаги фаолиятини оммалаштириш мақсадида "Фидойи ёшлар етакчиси"  Республика танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Қизғин тарзда  бўлиб ўтган танлов давомида фидойи ёшлар етакчиси аниқланди.

Жумладан, танлов якуний хулосасига кўра  1-ўринни "Каттақўрғон" маҳалласи етакчиси М.Рахматов, 2-ўрин “Зарафшон” маҳалласи етакчиси Ж.Музропов ҳамда 3-ўринни  “Нуробод” маҳалласи етакчиси А.Рўзиев эгаллади.

Ғолиблар Республика маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM