ҲАМКОРЛИК ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

Мамлакатни тараққий эттириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва  жамиятимиз соҳаларини ҳар томонлама ривожлантиришда нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва жамият бошқа институтларининг ҳамкорликда иш олиб бориши муҳим аҳамият касб этади. Бугун шаҳримизда ана шу ҳамкор ташкилотлар халқ депутатлари шаҳар кенгаши, нодавлат, нотижорат ташкилотлар иштирокида “Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятни ошириш борасида нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлиги” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда сўзга чиққан халқ депутатлари вилоят кенгаши Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари бўйича доимий комиссия раиси Ҳ.Шодиева,  шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси  Ф.Рахимова,  “Қизил ярим ой” жамияти Самарқанд  вилояти раиси  М.Арипова, тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ш.Нуруллаевалар жамият ривожида нодавлат, нотижорат ташкилотларининг ўрни, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда  “Қизил ярим ой” жамияти фаолияти ва роли ҳамда хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни мухофаза қилишда кўнгилли донорлик борасида олиб борилаётган  ишлар хусусида фикр юритдилар.

Тадбирга тиббиёт бирлашмаси патронаж ҳамширалари, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ва “Маҳалла” жамғармаси шаҳар кенгаши вакиллари ҳамда МФЙ ларнинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари  таклиф  этилдилар.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM