Хуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида шаҳардаги “Дўстлик” ўйингоҳида ёшлар ўртасида тадбир ўтказилди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва нотинч оилалар фарзандлари ҳамда уюшмаган ёшлар билан 2017 йил 18 июл куни шаҳар марказий уйингохида спорт мусобоқалари ўтказилди.

Ушбу спорт мусобақаларида 170 нафар ёшлар иштирок этиб спортнинг 6 туридан беллашдилар. Ғолиблар диплом ва китоблар билан тақдирландилар.

Тадбирда шаҳар хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимойи ривожлантириш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Рахимова, шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи И.Абдуқаххоровлар иштирок этдилар. “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди шаҳар фонди, шаҳар ХТМФМТ ва ТЭБ, Ёшлар итифоқи, Республика маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлими хамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбир ёшлар жиноятчилик ва хуқуқбузарликка қарши шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилди.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM