Учрашувда ёшларимизни қийнаётган муаммолар, таклифлари эшитилиб, уларга тегишли масъул ташкилотлар вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди. Шунингдек бугунги кунда Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор, уларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида йиғилишда қатнашган шаҳар маҳалла жамғармаси раиси ўринбосари Ф.Мухаммадиев, шаҳардаги "Нақиббек" мадрасаси бош имом хатиби А.Назаровлар томонидан маъруза қилинди. Бундан ташвари учрашувда қатнашган ёшларнинг таклифлари эшитилиб, келгусида ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тренинг машғулотлари ташкил этилиши белгилаб олинди.