“БИЗНИНГ ТЕАТР”

Жорий йилнинг 12-августида Каттақўрғон шаҳар драма театрида Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги “2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 9-сонли қарори ижроси юзасидан “Бизнинг театр” мавзусидаги илмий-амалий анжуман юқори савияда бўлиб ўтди.

Анжуман доирасида театр файесида томошабинлар ва театр ихлосмандлари учун спектакль декорациялари ва театр рассомларининг ижодий намуналари ҳамда рассом Аббосбек Турдиев томонидан рассом чизгилари тўғрисида “Мастер класс” ташкил этилди.

Илмий-амалий анжуман Дастури давомида актриса Д.Эгамова- “Буюк устозларни ёд этиб”, актёр Д.Қодиров- “Театрнинг тарихи, бугуни ва жамият олдидаги, ҳаётидаги ижтимоий роли”, бош рассом З.Қобилов- “Театр сўзининг маъноси рассом чизгиларида”, М.Қодиров-“Устоз, шогирд анъаналари”, бош режиссёр Х.Абдуллаев- “Театр актёрларининг охирги уч йил ичида ижро этган роллар ҳисоботи” ҳақида ҳамда режиссёр ассистенти Ф.Абдурайимов- “Ўзбек ва жаҳон драматургияси” тўғрисида гапириб, жаҳон драматургияси қадимги Юнонистонда вужудга келганлиги ва ўша даврда “Аристотил”, “Сафокл”, “Еврипид” каби драматурглар ижоди ҳамда ўзбек драматургияси жадид ҳаракати йўлбошчиси Махмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” асари ҳақида тингловчиларга батафсил тушунча бердилар.  

Шунингдек, анжуманда саҳналаштирилган спектакллардан парчалар “Имом Ал-ухорий” Имом Ал-Бухорий ҳаётлари ривоятидан актёрлар Абдуллаев, Ж.Ахматов, Ф.Абдурайимовлар, “Ялонғоч қирол” эртак томошасидан актёрлар Н.Исмоилов, Қ.Расулов, Ж.Ҳакимов, Ж.Исломовлар,, “Суппер талаба” спектаклдан  Г.Мамедова, Г.Ризаева, У.Очилов, Қ.Расулов, Ж.Тўраевлар лавҳалар ижро этишди.

Юқори савияда ташкил этилган анжуман томошабинлар кўнглидан муносиб жой олганига ишонамиз. 

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM