CОҒЛОМ ТАНДА - СОҒ АҚЛ

Бугун шаҳримизда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилди.

Эрта тонгдан Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳига ташриф буюрган тренер-ўқитувчилар, ўқувчилар ҳамда БЎСМ атрофидаги маҳалланинг фаол бўлмаган аҳолиси иштирокида эрталабки бадан тарбия машқлари бажарилди. Машқларга 420 нафар ёшлар жалб этилди.

Спортнинг фўтбол тури бўйича БЎСМ чемпионатининг очилиш маросими билан спорт мусобақаларига старт берилди. 68 нафар ёшлар иштирок этган мусобақада 1- ўринни “Дўстлик”, 2-ўринни “Миёнкол” ва 3-ўринни “Зарафшон” жамоаси қўлга киритди. Шунингдек, спортчилар ташкилий қўмита томонидан “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ярим ҳимоячи” ва “Энг яхши ҳужумчи” номинациялари бўйича дипломлар билан тақдирландилар.

Ёпиқ сузиш ҳавзасида 2004-2005, 2006-2007, 2008 ва ундан юқори ўғил ва қиз болалар ўртасида БЎСМ кубоги учун ўтказилган мусобақада Каттақўрғон шаҳар ва Иштихон туман спортчилари иштирок этдилар. 64 нафар ёшлар иштирок этган мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни Каттақўрғон шаҳар БЎСМ жамоаси эгаллади.

Шунингдек, спорт тадбирлари доирасида 2006-2014 йилларда туғилган қизлар ўртасида  спортнинг “Бадиий гимнастика” тури бўйича Каттақўрғон шаҳар БЎСМ очиқ турнири ўтказилди. Унда  Жиззах, Сирдарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари, Оқдарё, Каттақўрғон, Қўшработ туманларидан 114 нафар спортчи қизлар иштирок этдилар.

Спорт тадбирларида шаҳар ҳокими М.Хашимов, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова, “Халқ қабулхонаси” мудири Х.Шодиева, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи С.Ниязовлар қатнашдилар. Мусобақа ғолиблари ташкилий қўмита томонидан диплом, медаль ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

 

z

 

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM