ВАТАНПАРВАРЛИК СОАТИ

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдагиги ПК-3898 сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги "Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш тўғрисида"ги Концепсияга мувофиқ  02855 ҳарбий қисм офицерлари, қисм командирининг маслаҳатчиси, ИИБ ҳуқуқбузарлик профилактикаси инспектори  ва хизмат бурчини бажариш вақтида халок бўлган Улуғбек Барноевнинг отаси Абдулло Барноевлар билан биргаликда Каттақўрғон щаҳар 9 -умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрдилар.

Ташриф дорасида юқори синф ўқувчилари билан "Ватан муқаддас уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!" шиори остида "Ватан азиз Жасорат мангу" мавзусида "Ватанпарварлик соати" ўтказдилар. Тадбирда юрт ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ўзбек ўғлонлари, уларнинг каҳрамонликлари ҳақида маъруза қилинди.

Албатта бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёшларни ўз қаҳрамонларимизни билищ ва улар билан ғурурланиш туйғуларини ошириш билан бирга Ватанга бўлган муҳаббат хамда йигитлик ор-номус ва  масъулиятини янада мустаҳкамлайди.