“ЖАСОРАТ СОАТИ” ЎТКАЗИЛДИ

Image_tadbir: 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПК-3898 сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги  "Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 140-сонли Қарорига асосан, 02855 ҳарбий қисм тарғибот гуруҳи капитан Элёр Кучаров, сержант Азиз Алларов ҳамда хизмат бурчини бажариш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳамшаҳримиз Улуғбек Барноевнинг отаси Абдулло Барноев  15 апрель куни Каттақўрғон щаҳридаги 6-сонли умумий ўрта-таълим мактабига ташриф буюришди.

Ташриф доирасида мактаб ўқувчилари билан "Ватан муқаддас, унинг ҳимояси шарафли бурчдир! " шиори остида "Жасорат соати" ўтказилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM