ОМАД ДОИМ ЁР БЎЛСИН

Бугун мамлакатимизда бошқа соҳалар сингари спортга қаратилган эътибор спортчиларимизнинг республика ва жаҳон миқёсида улкан ютуқларни қўлга киритишларига имкон бермоқда.

Бадиий гимнастика спорт турлари ичида нозик ва эстетик ҳаракатлари билан ажралиб туради. Гимнастикачи қизларимизнинг бу нозик спорт тури сир-асрорларини яхши ўзлаштирган ҳолда юқори ўринларни қўлга киритиб олтин медаллар сонини ортирраётганлари қувонарли ҳол албатта. Ана шу спортчи қизлар орасида шаҳримиз вакиллари ҳам борлиги бизни қувонтиради.

“Наврўз” байрами арафасида устоз Ҳадича Абдуллаева бошчилигида бир гуруҳ гимнастикачи қизлар Тошкент шаҳри қуйи Чирчиқ туманида бўлиб ўтган очиқ чимпионатда қатнашб келдилар. Халқаро Бадиий гимнастика федерацияси қоидалари асосида ўсиб келаётган ёш авлодни спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, ўқувчи қизлар ўртасида дўстона муносабатларни шакллантириш ва бадиий гимнастика спорт турида ва айниқса қизлар ўртасида мусобақаларни оммавийлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган ушбу мусобақада иштирок этган  гуруҳдаги 15 нафар қизнинг 6 таси фахрли биринчи, 6 таси иккинчи ва 3 таси учинчи ўринни қўлга киритдилар.

Гуруҳ фаолияти ва қизлар билан яқиндан танишиш мақсадида улар билан учрашиб суҳбатлашиш асносида айниқса биринчи ўринни қўлга киритган Севинч Шомуродова, Эъзоза Носирова, Семенеева Анжелла, Шаймеллова Камелла, Зокиржонова Мубина ва Паризода Комиловаларнинг кўзларидаги умидни, қувончни кўриб уларнинг шодликларига биз ҳам шерик бўлдик.

“Қизларимиз билан биз ҳам ушбу мусобақада иштирок этдик. Тўғриси бошида ҳияжонландик. Чунки у ерда маҳоратли, чаққон анча тажрибали гимнастикачи қизлар қатнашаётган эди. Лекин танлов сўнгида 7 нафар каттақўрғонлик қизларнинг фахрли 1-ўринга муносиб топилганеларини эшитиб тўғриси кўзимизга ёш келди. Фарзандларининг ютуғларини кўриш ҳар бир ота-она учун катта бахт. Биз қизларимизни бадиий гимнастика тури билан шуғуланишларига имкон берганимиз тўғри эканлигини тушундик. Бунинг учун аввало Ҳадича устозга миннатдорчилик билдирамиз”,-дейди гуруҳнинг кичик вакили 5 ёшли Мубина Зокиржонованинг онаси Мафтуна Салимова.

Шаҳримиздаги 3-умумтаълим мактаби раҳбари Шуҳрат Тагаевнинг ёрдами билан мактабда гимнастикачи қизларнинг шуғулланишлари учун алоҳида хона ажратилган.  Ўтган бир йил ичида туманлараро ва вилоятлараро бўлиб ўтган очиқ чимпионатда қатнашган гуруҳдаги қизлар бир қатор медаллар ва бошқа совринларни қўлга киритганлар. Жумладан 15 ёшли Камилла Шаймеллова ўтган йилда Қўшработда туманлараро бўлиб ўтган мусобақада 2 ўринни, 2018 йил декабрда ва 2019 йил феврал ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган вилоятлараро мусобақаларда 1 ўринни, шу йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида вилоятлараро очиқ чемпионатда ҳам фахрли 1 ўринни қўлга киритганидан жуда ҳам мамнун. Унинг келажакдаги орзулари улкан. Бугун гуруҳдаги ҳар бир гимнастикачи қизнинг мақсади ҳамоҳанг, ўзлари каби беғубор ва самимий. Улар келажакда Республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиб олий ўринларни қўлга киритиш ва олтин медаллари сонини кўпайтириб шаҳримиз нуфузини оширишга ўз ҳиссаларини қўшиш.

Биз устоз Ҳадича Абдуллаевага ва гуруҳдаги қизларнинг келгусидаги ишларида улкан муваффақиятлар ва доим ғолиблар сафида бўлишларини тилаб қоламиз.

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM