ФАРЗАНДИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН

Бугун шаҳримиздаги 11-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида “Бир фарзандга уч китоб” акцияси ҳамда кўргазмалар танлови ташкил этилди.Танловда барча синф ўқувчилари ўз кўргазмалари ва саҳна кўринишлари билан чиқишди.

Тадбирга ташриф буюрган ота-оналар фарзандларига ўзлари хоҳлаган китобларни харид қилдилар.

Ота-оналар ўртасида китобхонлик ҳақидаги анкета-сўровномалари ўтказилди.

Акцияда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, шаҳар Халқ таълими бўлими вакиллари, шаҳар ахборот ресурс маркази ходимлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия вакиллари иштирок этишди.

Акцияда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия вакиллари мактабнинг 3-“Д” синф ўқувчиси Ё. Баракаев, 2-“А” синф ўқувчиси О.Мўминов, 7-“А” синф ўқувчиси  К.Шукуров, 7-“А” синф ўқувчиси А.Анваров ва 3-“В” синф ўқувчиси О.Нажимовларга китоблар совға қилишди.   

Акция тадбирида фаол қатнашган синфлар ва ота-оналар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

2015-2019 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM