КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИ ШАҲАР БЎЛИНМАСИНИНГ ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Каттақўрғон шаҳар бўлинмасининг навбатдаги 5 йиллик ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, жамиятнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Зоир Охбутаев, шаҳар бўлинмаси бошлиғи Алишер Омонов ҳамда жамият аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бугун юртимизда имконияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар,  Кўзи ожизлар жамияти Каттақўрғон шаҳар бўлинмасининг ўтган йиллар давомидаги фаолияти ва ютуқлари ҳақида сўз юритди ҳамда жамиятга компьютер жамланмасини тақдим этди.

Сўзга чиққан  жамиятнинг вилоят бўлими бошлиғи Зоир Охбутаев шаҳар ҳокимига бўлимнинг ташаккурномасини топширди.

Шундан сўнг жамиятнинг ҳисобот сайлов йиғилиши кун тартибига кўра Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Каттақўрғон шаҳар бўлинмасига навбатдаги беш йиллик учун раис сайлаш, бўлинманинг кенгаш аъзоларини, бўлинманинг назорат тафтиш комиссияси раисини ва аъзоларини ҳамда вилоят бўлимининг 2024 йил навбатдаги 28- ҳисобот сайлов конференциясига делегатлар сайлаш ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди.

Жамият томонидан 2018 йилдан 2023 йилгача олиб борилган  ижтимоий-сиёсий, реабилитация ва спорт -соғломлаштириш юзасидан жамият раиси А.Омоновнинг маърузаси бўйича билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, жамиятнинг янги беш йиллигига ҳам Алишер Омонов сайланди.

Тадбир сўнггида жамият азолари учун дастурхон ёзилди. Бир пиёла чой устида давом этган тадбирда жамиятнинг келгуси фаолияти юзасидан илиқ фикрлар билдирилди ва муваффақиятлар тиладилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.  

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM