САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ.

Вилоят прокурори Каттақўрғон шаҳар Драма театрида сайёр қабул ўтказди. Унда фуқаролардан тушган мурожаатларни жойида ўрганиш ва ҳал этилишини таъминлаш мақсадида тегишли корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.  

Қабулда мурожаатчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир фуқаро билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб  уларнинг мурожаатлари ўрганилди. Фуқаролардан асосан, уй-жой билан таминлаш, ишсизлик, уй-жойга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, алимент, электр энергияси ва газ таъминотидаги қарздорликни бартараф этиш ва кредит олиш масалалари борасидаги муаммолар бўйича мурожаат қабул қилинди.

Ўрганишлар давомида бир қатор мурожаатларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди ва қолганларини белгиланган муддатларда назорат остида бажарилишини таъминлаш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM