Танлов ғолиби тақдирланди

Image_tadbir: 

Яқинда Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилоят бўлими томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида  вилоятдаги 1262 та умумтаълим мактаблари ўртасида расмлар кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилган эди. Унда иштирок этган шаҳримиздаги 14-мактабнинг 10-"Б"синф ўқувчиси Қувончбек Шахобов фахрли 2-ўринни эгаллади.

Куни кеча ушбу ўқувчини тақдирлаш учун Республика Маънавият ва маърифат маркази  вилоят бўлими раҳбари Фарход Назаров ҳамда шаҳар бўлинмаси вакиллари унинг хонадонида бўлдилар. Вилоят бўлими бошлиғи Ф.Назаров диплом ва эсдалик совғаларини топшириб танлов ғолибини қутлар экан, келажакда юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган комил инсон бўлиб вояга етишини таъкидлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                                                                

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM