“ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ АМАЛДА

Бугун маҳаллаларимиз, шаҳару-қишлоқларимиз кундан-кунга чирой очиб бўй таратмоқда. “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилган “Навбаҳор” маҳалласининг очилиши ҳам маҳалла аҳлининг фаровон ва бахтли ҳаёт кечириши йўлида давлатимиз томонидан олиб борилаётган ишларнинг амалий натижаси бўлди.

Маҳаллага кираверишдаги эркаклар сартарошхонаси, аёллар гўзалик салони ва 20 иш ўринга мўлжалланган тикувчилик хонаси маҳалла  фуқаролари учун қулайлик яратиши шубхасиз.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими М.Хашимов маҳалла аҳлини қутлаб, уларни  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга ва маҳалладаги тинчлик ва тотувликни сақлаб  фаровон  ҳаёт тарзини шакллантиришда ҳисса қўшишлари лозимлигини таъкидлади.

Тадбирда шаҳримиздаги барча МФЙларнинг, жамоат ташкилотларининг вакиллари   иштирок этдилар.

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM