Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалар

Шаҳар ҳокимининг
201
8 йил “____ сентябрдаги
____ сонли қарорига
4-илова

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалар

ТАҚСИМОТИ

Шаҳар ҳокими

Шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлиги қабул қилган ҳужжатлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлайди;

ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;

жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;

Шаҳар иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, шаҳар маҳаллий бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари шаҳар Кенгашига тақдим этади;

халқ депутатлари шаҳар Кенгашига шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади;

Самарқанд вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда шаҳар ҳокимининг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ушбу масалага доир қабул қилган қарорларини шаҳар Кенгашининг тасдиғига киритади;

ҳокимлик таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

берилган ваколатлари доирасида шаҳар ташкилотлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва амалдаги тартибга асосан шаҳар Кенгаши тасдиғига киритади. Шунингдек, тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш бўйича вилоят идораларига таклифлар киритади;

раҳбарлари тегишли халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти тузилмаси бўлинмаларининг ишини назорат қилади;

халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;

давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади;

республика ва хорижда шаҳарнинг расмий вакили сифатида иш кўради;

қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритади;

аҳолини қабул қилишни ташкил этади, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоят, ариза ва таклифларини қараб чиқади, “Халқ қабулхоналари” ни фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашади;

зарураятга қараб, аммо бир йилда камида икки марта халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияни олиб боради, унинг хужжатларини имзо қўйиб тасдиқлайди;

янги технологиялар ва техникаларни жорий қилиш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, бунда янгиликларни ўзлаштиришга юқори даражадаги қобилиятли илмий ва интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш чораларини кўради;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, шаҳар мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонун ҳужжатларида ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўради.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Хорижий фуқароларга шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлат фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга шаҳар ҳудудида яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича
чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссияси;

Ёшлар масалалари бўйича шаҳар идоралараро Кенгаши;

шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси;

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия;

шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш комиссияси;

шаҳар эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи шаҳар комиссияси;

Тошқинга қарши кураш бўйича шаҳар комиссияси;

шаҳарда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси;

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссия;

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси;

Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича шаҳар комиссияси;

Таносил касалликларига қарши курашиш шаҳар идоралараро комиссияси;

Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси;

2020 йилда Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига шаҳар спортчиларини сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича шаҳар комиссияси;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи шаҳар Кенгаши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:

Давлат хавфсизлик хизмати Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси;

шаҳар прокуратураси;

шаҳар ички ишлар бўлими;

шаҳар адлия бўлими;

жиноят ишлари бўйича шаҳар суди;

шаҳар иқтисодий суди;

шаҳар Маъмурий суди;

шаҳар божхона бўлими;

шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими;

шаҳар мудофаа ишлари бўлими;

бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.

 

Шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси

Лавозимига шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девонининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девони, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;

ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;

ҳокимга келиб тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳоким томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

Ҳокимнинг кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик ва йиллик ишларини ташкиллаштиради.

Ҳар куни шаҳар ҳокими қабулига шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича келган мансабдор шахсларни белгиланган тартиб асосида ҳоким қабулига киритади. Ҳоким топшириғига кўра масъул шахсларни ҳоким қабулига таклиф этади.

Хорижий ва ҳамдўстлик давлатларидан, қўшни вилоят, туманлардан турли масалаларда келган мансабдор шахслар, меҳмонларни қабулхонада тегишли тартибда қабул қилиб, ҳоким ҳузурига ташриф буюришларини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, вазирликлар, вилоят ҳокимлиги ва бошқа барча юқори ташкилотларнинг кундалик телефон қўнғироқларига белгиланган йўриқномалар асосида жавоб беради, бу ҳақда шаҳар ҳокимини хабардор қилади ва зарур ҳолларда тегишли мансабдор шахсларга хабарларни етказади.

Ҳоким топшириқларини тезкор ва сифатли бажаради, уларни ҳисобга олади ва назорат қилади, уларнинг бажарилиши ҳақида ҳокимга ахборот бериб боради.

шаҳар ҳокимига матбуотда чоп этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ҳақида ўз вақтида ахборот бериб боради.

Ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил этишда қатнашади.

Республика ва вилоят, шаҳар газеталари, журналлари саҳифаларида чоп этилган шаҳар ҳаётига оид нашрлар, мақолалар ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким номига келаётган муҳим ҳужжатлар билан ишлайди, уларни ҳоким кўриб чиқиши учун тайёрлайди. Шошилинч характердаги хабарнома ва топшириқлардан зудлик билан ҳокимни хабардор этади.

Шахсий масалалар бўйича шаҳар ҳокими қабулини ўтказишда иштирок этади ва уни ташкил этишда шаҳар ҳокимлиги девонхонаси билан ҳамкорликда ишлайди.

Ҳокимлик гуруҳ ва мутахассислар билан ҳамкорликда шаҳар ҳокимлиги аппарат ва “Ҳоким соати” йиғилишлари юзасидан шаҳар ҳокимини тегишли маълумотлар билан таъминлайди.

шаҳардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан тушаётган тезкор ахборот ва маълумотлар ҳақида доимий равишда ҳокимга маълумот бериб боради, зарур ҳолларда бу ҳақда ҳокимлик масъул ходимларига билдиради.

Ҳокимлик масъул ходимлари билан ҳоким олди йиғилишларида ўзига топширилган вазифаларни бажаради ва зарур ҳолларда масъул шахсларга бажариш учун юклатилган топшириқлар ижросини назорат қилади.

Ҳар куни корхона, ташкилот ва муассасалар билан боғланиб,
ижтимоий-иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган масалалар, муҳим воқеалар ҳақида маълумот олади ва ҳокимга хабар беради.

шаҳар ҳокими ишга келиши ва кетиши олдидан ҳоким хонасини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва хонани махсус муҳр билан муҳрлайди. Телефон ва алоқа, бошқа хизматлари ишини кўриб чиқади.

ҳокимликнинг фаолиятини молиявий-хўжалик ва моддий-техник таъминлашни ташкил қилиш, ҳокимлик ходимлари учун зарур
шарт-шароитларни яратиш тадбирларини амалга ошириш, молия интизомига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

Шаҳар ҳокимлигида режим (кириш-чиқиш)ни тартибга солади ва кунлик назоратни олиб боради.

Мажбуриятларини ва топшириқларни бажармаса ҳамда амалдаги қонунчилик талабларини бузган ҳолларда белгиланган тартиб асосида интизомий жазо чораси қўлланади.

 

Шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Шаҳар ҳокимлиги аппаратига ҳамда шаҳарда иқтисодиёт ва тадбиркорлик комплексига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкиллаштиради. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди;

шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги тенденциялар тавсифловчи таҳлилий материалларни шаҳар ҳокимлиги таркибий бўлинмалари билан бирга шаҳар ҳокимига тақдим этади;

шаҳарни макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

ҳудудий бошқарув органлари, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;

почта ва телекоммуникациялар фаолияти, архив иши ва интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими ҳамда шаҳар ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда шаҳар кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, айниқса мевасабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда шаҳар маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш;

қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига накд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;

ҳудудий бошқарув органлари, бошқа ташкилотларнинг, биринчи навбатда, экспорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш ва уларни жаҳон ҳамда минтақа бозорларига киритиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш
чора-тадбирларини амалга ошириш;

истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пуллик хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

чакана ва улгуржи савдони, пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қуллаб-қувватлаш соҳасида:

бизнесни юритиш, шу жумладан бизнесни рўйхатдан ўтказиш, ер участкалари бериш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва шу кабилар бўйича халқаро ташкилотларнинг тадқиқотлари доирасида баҳоланадиган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда жорий этилиши мониторингини олиб боради ва чуқур таҳлил қилади;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилади;

ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлайди ва кейинчалик уларни мутасадди идораларга киритади;

ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;

ҳудуднинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, кичик бизнес субъектлари экспортига кўмаклашиш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, кичик бизнес субъектларини экспорт фаолиятига жалб қилиш юзасидан чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди;

ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг чет давлатларда ўтказиладиган кўргазмаларда ўз маҳсулотлари билан иштирок этишига ҳамда чет давлатларда савдо уйлари ташкил қилишига кўмаклашади;

туризм хизматлари экспортини кўпайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этилишини таъминлайди;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги, маҳсулот экспорти борасидаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар бўйича ҳокимликка юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ва соғлиғини муҳофаза қилишни, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш, паспорт-виза режимига риоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида мувофиқлаштиради;

мудофаа қудратини таъминлаш, ҳарбий хизматга мажбур шахсларни ҳисобга олиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бронга қўйиш масалалари бўйича ҳудудий бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатларда тегишли органларнинг ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

ҳоким томонидан ўтказиладиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлайди;

ҳоким томонидан ўтказиладиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимни белгиланган муддатларда хабардор қилади;

тасарруфидаги мутахассислар, бўлимлар ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш шаҳар комиссияси;

Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;

Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича шаҳар чақирув комиссияси;

Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш;

Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар муҳофазасини назорат қилиш комиссияси;

шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича махсус комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссия;

Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:

шаҳар ҳокимлиги Молия бўлим;

шаҳар Давлат солиқ инспекцияси;

шаҳар Статистика бўлими;

шаҳар Ғазначилик бўлинмаси;

шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси шаҳар бўлими;

тижорат банклари;

Савдо-саноат палатасининг шаҳар бўлими;

шаҳар товар хом-ашё биржаси;

шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази;

 “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти шаҳар бўлими;

“Ўзбектелеком” компанияси шаҳар филиали;

шаҳар давлат Архиви;

шаҳардаги улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар.

шаҳардаги улгуржи шароб савдо билан шуғулланувчи корхоналар;

Суғурта ташкилотлари;

бозорлар ва савдо комплекслари

Бош мутахассис

Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари ишларини ташкил қилади. Ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.

Иш режаси асосида ишлайди. Шаҳар ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади. Ижро интизомига мувофиқ ўзига бириктирилган муассасаларга боғлик барча ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди.

Комплексга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, соҳага тааллуқли ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича шаҳар ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларнинг ислоҳотларни амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.

Иқтисодиётда давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади.

Комплексда ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва натижаси бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади. Тизимдаги кадрларни малака ва тажрибасини ошириш, ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади.

Комплексдаги ташкилотлар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиб, зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва соҳа ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади.

Шаҳар ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишларининг бажарилишини ташкил қилади ва назоратга олади. Ўринбосар ишини режалаштиради, комплекс ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди, тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади.

Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлашга қаратилган тадбирлар билан шуғулланади.

Ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг, биринчи навбатда, экспорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради.

Маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Ҳудудий дастурларни амалга оширилишини, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашни таъминлаш ишларини фаол бажаради.

Маҳаллий бюджет параметрларида назарда тутилган бюджетнинг мувозанатлилигини, солиқлар ва бошқа мажбурий тушумларнинг ўз вақтида тушишини, харажатларнинг молиялаштирилишини ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди.

Тармоқлар ва ҳудудлар даражаларида иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят, шаҳар ҳокимининг қарорлари бажарилишини назорат қилади.

Ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириб, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишни таъминлайди.

Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилишини рағбатлантириш ва ташкил қилиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Почта ва телекоммуникациялар фаолияти, архив иши ва интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят, шаҳар ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этади.

Қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширади.

Истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Чакана ва улгуржи савдони, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Ҳудуддаги бозорлар ва савдо комплексларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорларининг бажарилишини таҳлил қилади ва бозорлар ва савдо комплексларининг масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди.

Ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда тўлов интизомини мустаҳкамлаш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширади.

Комплексга юқори ташкилотлардан келган ҳамда ҳоким биринчи ўринбосари назоратидаги хатларни ўз вақтида бажарилиши таъминлаш бўйича иш олиб боради ва бажарилиши таъминланмаган ҳужжатлар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарининг жисмоний ва юридик шахслар билан белгиланган тартибда қабулларини ташкил қилади, комплексга йўналтирилган мурожаатларнинг шу жумладан, ягона интерактив порталдан келган ҳужжатларнинг умумий назоратини олиб боради.

Инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, кам таъминланган оилларни қўллаб-қувватлаш, замонавий банк инфратузилмасини яратиш ҳисобига накд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилади.

функционал вазифасига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифасига мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

ҳудудий бошқарув органлари томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари амалга оширилиши юзасидан мониторинг юритиб, бажарилиши юзасидан таҳлиллар ва таклифлар тайёрлайди;

шаҳар фаолларининг чораклик, ярим йиллик ва йил якунларига бағишланган йиғилишларини баёнлаштиради, уларнинг назорат режасини ишлаб чиқади ва мониторингини юритади;

Ўзига бириктирилган ташкилотларнинг ишини чуқур ўрганиб, заруратга қараб олдига қўйилган масалаларнинг ҳал қилинишида жойларга бориб амалий ёрдам кўрсатади.

Тегишли комиссияларнинг ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади.

Қуйидаги ташкилотлар тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

шаҳар Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими;

шаҳар Молия бўлими;

шаҳар Давлат солиқ инспекцияси;

шаҳар Статистика бўлими;

шаҳар Ғазначилик бўлими;

тижорат банклари;

шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази;

шаҳар Пенсия жамғармаси;

Савдо-саноат палатасининг шаҳар бўлими;

шаҳар товар хом-ашё биржаси;

“Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти шаҳар бўлими;

“Ўзбектелеком” компанияси шаҳар филиали;

шаҳар давлат Архиви;

шаҳардаги улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар.

шаҳардаги улгуржи шароб савдо билан шуғулланувчи корхоналар;

Суғурта ташкилотлари;

бозорлар ва савдо комплекслари

Тармоқлар ва шаҳар даражасидаги иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят, шаҳар ҳокимининг қарорлари бажарилишини назорат қилади.

Шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Шаҳарда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга оширади.

Саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш
чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш, маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлайди.;

Саноатни ривожлантириш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади ва йирик корхоналарга инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.

Шаҳарда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, истеъмол бозорини сифатли махсулотлар билан тўлдиришга ҳамда корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминланишига, ўзаро ҳисоб-китобларни мувофиқлаштирилишига асосий эътиборни қаратади.

Қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммунал соҳасида иктисодий ислохотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантиришни ташкил қилади.

Шунингдек, пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Ҳудудда шаҳарсозлик хужжатларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ҳамда шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади.

Автомобиль йўлларини ривожлантириш, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш, соҳага бозор муносабатларини жорий қилиш масалаларини мувофиқлаштиради.

Транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, транспорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради.

Муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, йўллар, транспорт иншоатларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажарилишига йуналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудрат ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари билан шуғулланади, давлат аҳамиятига эга бўлган қурилишларнинг боришини назорат қилади.

Ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди, барпо этилаётган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Коммунал соҳани ислоҳ қилиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш ишларига раҳбарлик қилади.

Энергетика, нефт, газ корхоналари ва бошқа бириктирилган ташкилотларда иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни таъминлайди.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурслари тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилайди.

Иккиламчи қора ва рангли металларни тўплаш ҳамда топшириш ишларини ташкил қилади.

Болалар спортини ривожлантириш масалаларида спорт иншооатларини қуриш ва ободонлаштириш ишлари билан шуғулланади.

Аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш, шаҳар марказлари ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш бошқармалари ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳолини сифатли ичимлик сув, оқава сув тармоғи билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш, аҳолини тоза ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланиш даражасини яхшилаш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва қайта ўқитиш масалалари билан шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш, озод қилиш бўйича Ташкилий назорат гуруҳи билан биргаликда шаҳар ҳокимига таклифлар беради.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
“Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарорлари талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлайди.

Ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга тақдим этиб боради.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

Қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйича шаҳар комиссияси;

Аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш ҳудудий комиссияси;

Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш шаҳар комиссияси;

Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича шаҳар комиссияси;

шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссия;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси;

Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича шаҳар комиссияси;

Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи шаҳар комиссияси;

Тошқинга қарши кураш бўйича шаҳар комиссияси;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси.

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими;

Шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими;

шаҳар ҳокимлиги якка тартибда уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш  бўлими;

шаҳар “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси;

шаҳардаги мулк шаклидан қатъий назар барча лойиҳалаштириш институтлари;

шаҳар Инвестиция бўлими;

шаҳар ободонлаштириш бошқармаси;

“Марказгазтаъминот” УК ҳудудий ташкилоти;

шаҳар электр тармоқлари корхонаси;

минтақавий темир йўл узелининг шаҳар бўлими;

Қора ва рангли металлар тайёрлов идоралари;

оғир саноат, машинасозлик ва электротехника саноати корхоналари;

агросаноат корхоналаридан ташқари саноат корхоналари;

 “Сувоқова” давлат унитар корхонаси;

Кўмир етказувчи корхоналар;

қурилиш индустрияси корхоналари;

қурилиш-монтаж пудрат ташкилотлари;

лойиҳалаш муассасалари;

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр;

транспорт ташкилотлари;

табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси шаҳар бўлими;

ветеринария шаҳар бўлими;

Каттақўрғон шаҳар “Механизациялашган колонна №12“ маъсулияти чекланган жамият шаклидаги тобе хўжалик жамияти директори

СРПП

Йўл қурилиш корхоналари

Бош мутахассис

Иш режаси асосида фаолият кўрсатади. Саноат ва транспорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади. Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ташкилот ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Комплексга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Коммунал соҳада ислоҳотларни амалга ошириш, аҳолини ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни бажарилишида иштирок этади.

Саноат ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ишламаётган саноат корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.

Ҳудудда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳамда маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурларини корхона ва ташкилотларда қўлланилишини амалга оширади.

Тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни тузади. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантириш, барпо этилаётган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Қурилиш комплексида пудрат лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштириш, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Ҳудудда шаҳарсозлик ҳужжатларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.

Қурилишларни бош режа асосида амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек шаҳарда, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади, коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантирилишига имконият яратади. Муҳандислик таъминоти хизматлари доимий ишлаб туришини ташкил этади.

Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш
чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради.

Йўллар инфратузилмаси, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурсларни тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Соҳага тааллуқли мақсадли дастурлар ижросини тайёрлайди. Металл парчалари ва чиқиндиларини йиғиш-топшириш бўйича топшириқлар ижросини таъминлайди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари топшириғига асосан берилган барча топшириқларни бажарилишини таъминлайди.

Лавозими доирасига кирувчи масалалар муҳокамаси юзасидан шаҳар ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишларга тегишли маълумотларни тайёрлайди ва белгиланган топшириқлар ижроси бўйича назоратни олиб боради.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишларни ташкил этади, ариза ва шикоятлар, назоратдаги ҳужжатлар билан ишлашни амалга оширади. Жисмоний ва юридик шахсларларни қабул қилишни ташкиллаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда вилоят ҳокими, шаҳар ҳокимининг мазкур тармоқ бўйича қабул қилган қарорлари ва топшириқларини бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

Қуйидаги ташкилотлар тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

Шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими;

Шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими;

шаҳар ҳокимлиги якка тартибда уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш  бўлими;

шаҳар “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси;

шаҳардаги мулк шаклидан қатъий назар барча лойиҳалаштириш институтлари;

шаҳар ободонлаштириш бошқармаси;

“Марказгазтаъминот” УК ҳудудий ташкилоти;

шаҳар электр тармоқлари корхонаси;

минтақавий темир йўл узелининг шаҳар бўлими;

Қора ва рангли металлар тайёрлов идоралари;

оғир саноат, машинасозлик ва электротехника саноати корхоналари;

агросаноат корхоналаридан ташқари саноат корхоналари;

 “Сувоқова” давлат унитар корхонаси;

Кўмир етказувчи корхоналар;

қурилиш индустрияси корхоналари;

қурилиш-монтаж пудрат ташкилотлари;

лойиҳалаш муассасалари;

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр;

транспорт ташкилотлари;

табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси шаҳар бўлими;

ветеринария шаҳар бўлими;

Каттақўрғон шаҳар “Механизациялашган колонна №12“ маъсулияти чекланган жамият шаклидаги тобе хўжалик жамияти директори

СРПП

Йўл қурилиш корхонаси

Етакчи мутахассис

Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича
чора-тадбирларни бажарилишини;

Ҳоким ўринбосари томонидан ўтказиладиган учрашув ва йиғилишлар баённомалари мониторингини юритади. Тегишли комиссиялар ишини ташкил этади.

Ҳудудда шаҳарсозлик бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларнинг бажарилиши, қурилишларни бош режа асосида амалга ошириб борилишини таъминлайди, шунингдек шаҳарда, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади.

Инвестиция ва уй-жойлар қурилиши, бошқа соҳага оид Давлат дастурлари бўйича комплекс томонидан амалга ошириладиган ишлар (мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тегишли идоралар ва тузилмаларни жалб этган ҳолда дастурнинг бажарилишини муҳокама қилиш учун йиғилишлар ташкил этиш ва ҳужжатларни тайёрлаш ва уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш) ни ташкил этади.

Автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга оширади ва соҳадаги ташкилот ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари ҳамда бош мутахассиснинг топшириғига асосан берилган топшириқларнинг бажарилишини таъминлайди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишларни ташкил этади, ариза ва шикоятлар, назоратдаги ҳужжатлар билан ишлашни амалга оширади. Жисмоний ва юридик шахсларларни қабул қилишни ташкиллаштиради.

Мазкур тармоқ бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

Шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади;

шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, шаҳарда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона инвестиция, жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва шаҳар ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича доимий равишда таклифлар ишлаб чиқади ва юқори турувчи ташкилотларга киритиб боради;

Республиканинг йиллик Инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишда иштирок этади, хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш учун инвестиция таклифлари бўйича ягона базасини юритади;

шаҳарнинг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, чет эл банклари, жамғармалари, агентликлари, компаниялари ва бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва ҳамкорлик йўналишларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий соҳалардаги инфратузилмаларни ривожлантириш дастурлари билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестициялар, авваламбор тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этишда иштирок этади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қандай бажарилаётганини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш асосида шаҳар иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширади;

халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг жалб этиладиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашишга қаратилган маблағлар (грантлар), Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан йўналтириладиган марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

шаҳартнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш бўйича Республика миқёсида ва чет элларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларида иштирок этади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни харид қилиш учун тендер (танлов) савдолари ўтказиш ва уларнинг якунлари бўйича ғолибларни аниқлашда иштирок этиш, ишлаб чиқариш самарадорлиги, маҳсулот сифати ва рақобатдошлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги бўйича замонавий талабларга, экологик стандартларга жавоб берадиган илғор технология ҳамда ускуналар бўйича жаҳон бозоридаги вазиятнинг чуқур таҳлилидан, таклиф этилган нархларнинг дунё бозоридаги ўртача баҳо ва юзага келган бозор конъюнктурасига мос келиши, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳалар қиймати таклиф этиладиган технологияга қанчалик мувофиқ эканидан келиб чиққан ҳолда, тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тендер таклифларини баҳолашда қатнашиш, зарурат туғилганда, ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини рад этиш, тендер натижаларига кўра тузилган импорт шартномаларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган ускуналар, техника ва технологиялар, бутловчи буюмларнинг нарх кўрсаткичлари, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳаларнинг қиймат кўрсаткичларига доир импорт шартномаларини тизимли асосда пухта экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

шаҳардаги лойиҳа институтлари ва ташкилотларининг инвестиция лойиҳалари, аввало хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқишни, давлат ва жамият бошқаруви тизимини ривожлантириш, давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этади;

давлат-хусусий шериклик механизмларини, энг аввало, инфратузилма объектлари ва ресурслар энг кўп сарф қилинадиган тармоқларда кенг жорий этишга кўмаклашади;

долзарб муаммоларни, энг аввало, жойлардаги муаммоларни ҳал этишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқади;

жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

шаҳардаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тарғиб қилиш ва улардан амалда фойдаланишнинг механизмларини шакллантириш, бозорнинг тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда шаҳар иқтисодиётни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этади;

атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш имконини берувчи экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда унумдорликни оширишни назарда тутадиган “яшил иқтисодиёт” технологияларининг принципларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашади;

шаҳар инновацион салоҳиятининг, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар, шунингдек, логистика фаолияти самарадорлигининг ўсишига фаол кўмаклашади;

хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига уларнинг сифатини ва ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ролини оширади;

инновацион ёндашувлар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш бўйича таклифлар киритади;

инновацияларни жорий этиш ва ҳудудлар иқтисодиётини диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада қолган туман ва шаҳарларни жадал ривожлантириш ҳисобига ҳудудлар иқтисодий тараққиётидаги номутаносибликларнинг олдини олади;

таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий, интерактив ва ижодий услубларини жорий этиш орқали тарғиб қилишга кўмаклашиш, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

соғлиқни сақлаш тизимини, шу жумладан касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилишни таъминлайдиган илғор технологияларни, “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббиёт ахборот маркази” концепцияларини жорий этиш орқали жадал ривожлантиришга, шунингдек, аҳолининг узоқ умр кўриши учун қўшимча шароитлар яратишга кўмаклашади;

“Хавфсиз шаҳар”, “Ақлли шаҳар” концепцияларини жорий этишни, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш учун зарур шароитларни таъминлайдиган маданий, спорт ва бошқа объектларни ташкил қилишни ҳам назарда тутувчи илғор стандартларни ҳисобга олган ҳолда, шаҳарсозликнинг фақат бош режалар, режалаштириш ва қурилиш лойиҳаларига мувофиқ изчил ривожланишини таъминлашга кўмаклашади;

атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга, жумладан, атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни, сув объектларига ташланадиган оқова сувларни камайтиришга, биологик хилма-хиллик ва экотизимни сақлашга қаратилган инновацион технологик ечимлар ишлаб чиқади;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта ишлаб чиқариш бўйича инновацион ғоялар ва ишланмаларнинг, жумладан, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, энергия тежамкор, экологик тоза автотранспорт ёқилғисини ишлаб чиқариш технологиялари, чанг ва газдан тозаловчи технологияларнинг амалда қўлланишига кўмаклашади;

сувдан фойдаланиш тизимини, шу жумладан сувни тозалаш, чучуклаштириш, оқова сувлардан қайта фойдаланиш ва сув тежашнинг инновацион технологияларини жорий этиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

маиший ва саноат чиқиндиларини қайта ишлаш, шу жумладан энергия ва биоўғитларни ишлаб чиқариш учун юқори технологияларни жорий этиш бўйича илмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;

иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар ва технологияларни рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, истиқболли фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда новаторлик ғояларини ишлаб чиқади;

кўргазма тадбирларини ташкил этиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди;

юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таълим,
илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш (илмий-тадқиқот ишлари қисмида), шунингдек, уларнинг моддий-техника ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш бўйича замонавий илмий-технологик комплекслар,
бизнес-инкубаторлар, стартап-акселераторларни, шу жумладан етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда ташкил этишга, шунингдек,
IT-инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашади;

узоқ муддатли технологик ривожланиш эҳтиёжлари ва тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда замонавий юқори технологик ишлаб чиқаришни, шу жумладан янги авлод транспорт воситалари, робот техникалари ва юқори технологик маҳсулотларнинг бошқа турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш юзасидан ташаббус кўрсатади;

маҳаллий инновацион маҳсулотларни, шу жумладан расмийлаштирилган халқаро патент ва лицензиялар асосида жорий этиш, ички ва жаҳон бозорларига йўналтириш имконини берувчи самарали механизмларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини солиқ, иқтисодиёт ва статистика органлари билан биргаликда доимий асосда таҳлил қилиб бориш, шу асосда фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлайди;

илгари хусусийлаштирилган корхоналар самарадорлигининг пастлиги ҳамда ишламаётганлиги сабаблари ва омилларини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлайди;

янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида аниқ хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлайди;

Савдо-саноат палатаси билан биргаликда хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа фанларни касб-ҳунар коллежлари базасида ўтказиладиган курсларда ўқитишни ташкил қилиш, бунда тажриба алмашиш учун республика миқёсида ишлаётган, катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этди;

тегишли ҳудудда кичик саноат зоналари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, алоҳида ҳуқуқий ва иқтисодий режимга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

кичик саноат зоналарининг самарали фаолият юритишини ташкиллаштириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини таъминлайди;

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга ошириш учун кичик саноат зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича таклиф киритади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига ер майдонлари тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан мониторинг юритади;

давлат мулки бўлган ишламаётган корхоналар ва бўш ётган мол-мулкларни кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда «нол» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарор қабул қилишда иштирок этади;

кичик саноат зоналарини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, кичик саноат зоналарини ривожлантириш режаларини кўриб чиқиш, кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши устидан мониторинг юритади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек инвестициялаш тўғрисида битимга киритилган мажбуриятларнинг, шу жумладан, кичик саноат зоналари иштирокчилари корхоналарининг бизнес-режалари параметрлари бажарилиши устидан мониторинг олиб боради;

кичик саноат зоналарининг иштирокчилари - тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ва корхоналарнинг фаолият юритишида юзага келадиган масалалар комплексини ҳал этишда ёрдам кўрсатади;

кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тақдим этади;

комплекс таркибига кирувчи ташкилотларнинг раҳбар ва ходимларини танлаш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда маҳаллий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади.

Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича идоралараро комиссияси ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади.

Туризм соҳаси бўйича

 ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;

ҳудуднинг туризм соҳасидаги асосий вазифалар ва туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш;

туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига таалуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиққа киритиш;

туристлар (экскурсантлар)га ҳудуддаги туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулотда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлаш;

туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайллар в.б.)ни ташкил этиш ва ўтказиш;

 чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

 соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ моделларини ишлаб чиқиш ва келгуси режаларни белгилаш;

 туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларни яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш;

 қўшимча туризм маршрутларини ишлаб чиқиш, чет эл ёшларини кенг жалб этиш мақсадида кўнгилочар комплекслар барпо этиш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;

 туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;

 туризмни ривожлантириш бўйича масъул вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий бошқармаларнинг иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш;

 туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш;

туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх коньюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

маданий-таништирув мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун ва саёҳатлар ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда кўмаклашиш;

юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллийва халқарро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантириш;

чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

шаҳар Инвестиция бўлими;

Чет эл инвесторлари иштирокидаги қўшма корхоналар;

шунингдек фаолият доирасига кирувчи барча корхона ташкилот ҳамда хўжалик бирлашмалари.

Қўйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этади:

 шаҳар Маданият бўлими;

 шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими;

 шаҳардаги туризм соҳаси субъектлари (меҳмонхоналар, туроператорлар, турагентлар, ҳамроҳ-таржимонлар, умумий овқатланиш шахобчалари в.б.);

 шаҳар Ҳунарманд” уюшмаси;

 “Тасвирий ойина” ва бошқа ижодий уюшмалар;

 туристларга хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ташкилотлар.

Бош мутахассис

Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳокимнинг, ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ишларини ташкил қилади. Ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;

комплексга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, комплексга тааллуқли ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича шаҳар ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларнинг ислоҳотларни амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

соҳа ишини яхшилаш ва соҳа ходимларининг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади. инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади. Соҳага тааллуқли мақсадли дастурларнинг ижросини ташкил этади;

комплекснинг ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади. Тизимдаги кадрларни малака ва тажрибасини ошириш, ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади;

комплексдаги ташкилотлар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиб, зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва комплекс ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади;

Шаҳар ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишларининг бажарилишини ташкил қилади ва назоратга олади.

инвестиция оқимини ўсишининг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, фаол инвестиция ва инновация сиёсатини олиб боришга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириб, кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштиради;

шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, шаҳарда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона инвестиция, жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва шаҳар ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича доимий равишда таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

шаҳарнинг йиллик Инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқади, мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади;

шаҳарнинг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, чет эл банклари, жамғармалари, агентликлари, компаниялари ва бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш, ҳамкорлик йўналишларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарига киритади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш, чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қандай бажарилаётганлигини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш асосида шаҳар иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширади;

халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг жалб этиладиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашишга қаратилган маблағлар (грантлар), Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан йўналтириладиган марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

шаҳарнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш бўйича Республика миқёсида ва чет элларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларида иштирок этади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни харид қилиш учун тендер (танлов) савдолари ўтказиш ва уларнинг якунлари бўйича ғолибларни аниқлашда иштирок этиш, ишлаб чиқариш самарадорлиги, маҳсулот сифати ва рақобатдошлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги бўйича замонавий талабларга, экологик стандартларга жавоб берадиган илғор технология ҳамда ускуналар бўйича жаҳон бозоридаги вазиятнинг чуқур таҳлилидан, таклиф этилган нархларнинг дунё бозоридаги ўртача баҳо ва юзага келган бозор конъюнктурасига мос келиши, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳалар қиймати таклиф этиладиган технологияга қанчалик мувофиқ эканидан келиб чиққан ҳолда, тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тендер таклифларини баҳолашда қатнашиш, зарурат туғилганда, ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини рад этиш, тендер натижаларига кўра тузилган импорт шартномаларини бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган ускуналар, техника ва технологиялар, бутловчи буюмларнинг нарх кўрсаткичлари, шунингдек, тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳаларнинг қиймат кўрсаткичларига доир импорт шартномаларини тизимли асосда пухта экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқишни, давлат ва жамият бошқаруви тизимини ривожлантириш, давлат хизматлари сифатини оширишга қаратилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этади;

долзарб муаммоларни энг аввало, жойлардаги муаммоларни ҳал этишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқади;

жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

шаҳардаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни тарғиб қилиш ва улардан амалда фойдаланишнинг механизмларини шакллантириш, бозорнинг тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда шаҳар иқтисодиётни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этади;

атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш имконини берувчи экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда унумдорликни оширишни назарда тутадиган “яшил иқтисодиёт” технологияларининг принципларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашади;

шаҳар инновацион салоҳиятининг, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар, шунингдек, логистика фаолияти самарадорлигининг ўсишига фаол кўмаклашади;

инновацияларни жорий этиш ва ҳудудлар иқтисодиётини диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал ривожлантириш ҳисобига ҳудудлар иқтисодий тараққиётидаги номутаносибликларнинг олдини олади;

иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар ва технологияларни рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, истиқболли фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда новаторлик ғояларини ишлаб чиқади;

кўргазма тадбирларини ташкил этиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди;

юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таълим,
илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш (илмий-тадқиқот ишлари қисмида), шунингдек, уларнинг моддий-техника ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш бўйича замонавий илмий-технологик комплекслар,
бизнес-инкубаторлар, стартап-акселераторларни, шу жумладан етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда ташкил этишга, шунингдек
IT-инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашади;

узоқ муддатли технологик ривожланиш эҳтиёжлари ва тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда замонавий юқори технологик ишлаб чиқаришни, шу жумладан янги авлод транспорт воситалари, робот техникалари ва юқори технологик маҳсулотларнинг бошқа турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш юзасидан ташаббус кўрсатади;

маҳаллий инновацион маҳсулотларни, шу жумладан расмийлаштирилган халқаро патент ва лицензиялар асосида жорий этиш, ички ва жаҳон бозорларига йўналтириш имконини берувчи самарали механизмларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини солиқ, иқтисодиёт ва статистика органлари билан биргаликда доимий асосда таҳлил қилиб бориш, шу асосда фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлайди;

илгари хусусийлаштирилган корхоналар самарадорлигининг пастлиги ҳамда ишламаётганлиги сабаблари ва омилларини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлайди;

янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида аниқ хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлайди;

Савдо-саноат палатаси билан биргаликда хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа фанларни касб-ҳунар коллежлари базасида ўтказиладиган курсларда ўқитишни ташкил қилиш, бунда тажриба алмашиш учун республика миқёсида ишлаётган, катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этади;

тегишли ҳудудда кичик саноат зоналари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, алоҳида ҳуқуқий ва иқтисодий режимга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

кичик саноат зоналарининг самарали фаолият юритишини ташкиллаштириш, кичик саноат зоналари дирекцияларини шакллантириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини таъминлайди;

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга ошириш учун кичик саноат зоналар ҳудудида жойлаштириш бўйича таклиф киритади;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига ер майдонлари тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш юзасидан мониторинг юритади;

давлат мулки бўлган ишламаётган корхоналар ва бўш ётган
мол-мулкларни кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда «нол» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарор қабул қилишда иштирок этади;

кичик саноат зоналарини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, кичик саноат зоналарини ривожлантириш режаларини кўриб чиқиш, кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши устидан мониторинг юритади;

инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, шунингдек инвестициялаш тўғрисида битимга киритилган мажбуриятларнинг, шу жумладан, кичик саноат зоналари иштирокчилари корхоналарининг бизнес-режалари параметрлари бажарилиши устидан мониторинг олиб боради;

кичик саноат зоналарининг иштирокчилари - тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ва корхоналарнинг фаолият юритишида юзага келадиган масалалар комплексини ҳал этишда ёрдам кўрсатади;

кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тақдим этади;

Туризм соҳаси бўйича

 ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;

ҳудуднинг туризм соҳасидаги асосий вазифалар ва туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш;

 туризм соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига таалуқли масалалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиққа киритиш;

 туристлар (экскурсантлар)га ҳудуддаги туристик ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги фавқулотда ёрдам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлаш;

 туризм соҳасида турли тадбирлар (фестиваллар, сайллар в.б.)ни ташкил этиш ва ўтказиш;

 чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

 соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ моделларини ишлаб чиқиш ва келгуси режаларни белгилаш;

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

шаҳар Инвестициялар бўлими;

шунингдек фаолият доирасига кирувчи барча корхона ташкилот ҳамда хўжалик бирлашмалари.

Етакчи мутахассис

Иш режасига биноан фаолият кўрсатади. Шаҳар ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади. Ижро интизомига мувофиқ ўзига бириктирилган муассасаларга боғлиқ барча ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлайди.

Ҳоким ўринбосари, бош мутахасси топшириқларини бажаради.

Ўзига бириктирилган ташкилотларнинг ишини чуқур ўрганиб, заруратга қараб олдига қўйилган масалаларнинг ҳал қилинишида жойларга бориб амалий ёрдам кўрсатади.

давлат-хусусий шериклик механизмларини, энг аввало, инфратузилма объектлари ва ресурслар энг кўп сарф қилинадиган тармоқларда кенг жорий этишга кўмаклашади;

долзарб муаммоларни, энг аввало, жойлардаги муаммоларни ҳал этишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқади;

жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

макроиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлари, шунингдек, интеграция жараёнларининг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш билан ўзаро боғлиқликда иқтисодиёт тармоқларини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегияларини шакллантиришга кўмаклашади;

хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига уларнинг сифатини ва ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ролини оширади;

инновацион ёндашувлар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш бўйича таклифлар киритади;

таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий, интерактив ва ижодий услубларини жорий этиш орқали тарғиб қилишга кўмаклашиш, рақамли технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи инновацион ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

соғлиқни сақлаш тизимини, шу жумладан касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика қилишни таъминлайдиган илғор технологияларни, “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббиёт ахборот маркази” концепцияларини жорий этиш орқали жадал ривожлантиришга, шунингдек, аҳолининг узоқ умр кўриши учун қўшимча шароитлар яратишга кўмаклашади;

юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш (илмий-тадқиқот ишлари қисмида), шунингдек, уларнинг моддий-техника ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади;

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш бўйича замонавий илмий-технологик комплекслар,
бизнес-инкубаторлар, стартап-акселераторларни, шу жумладан етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда ташкил этишга, шунингдек
IT-инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашади;

Комплексга юқори ташкилотлардан келган ҳамда ҳоким ўринбосари назоратидаги хатларни ўз вақтида бажарилиши таъминлаш бўйича иш олиб боради ва бажарилиши таъминланмаган ҳужжатлар бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади.

кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, улар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тақдим этади

Туризм соҳаси бўйича

 туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларни яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш;

 қўшимча туризм маршрутларини ишлаб чиқиш, чет эл ёшларини кенг жалб этиш мақсадида кўнгилочар комплекслар барпо этиш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;

 туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;

 туризмни ривожлантириш бўйича масъул вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий бошқармаларнинг иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

 туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш;

 туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш;

 туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, туризм хизматларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқш, чет мамлакатлардаги туризм марказларида нарх коньюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги хизмат ва маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни экспорт қилинишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

 маданий-таништирув мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун ва саёҳатлар ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда кўмаклашиш;

 юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллийва халқарро туризм ярмаркаларида мунтазам равишда фаол иштирок этиш йўли билан ҳудуднинг ижобий қиёфасини шакллантириш;

 чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишларни ташкил этади, ариза ва шикоятлар, назоратдаги ҳужжатлар билан ишлашни амалга оширади. Жисмоний ва юридик шахсларларни қабул қилишни ташкиллаштиради.

Мазкур тармоқ бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари ҳамда вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

Шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш
ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар,  ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан
чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 11 синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини,
ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли
чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятни қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишга кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш;

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар соғлиғи муҳофазасини таъминлаш, диагностика, перинатал ва скрининг-марказлари ташкил этиш ва моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч-осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш;

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни хушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шавқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар соҳасида:

давлат органларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

давлат органларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

миллатлараро тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш.

Ҳоким ўринбосари:

шаҳарда дин билан боғлиқ, миллатлараро муносабатлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларни мунтазам ўрганади, уларни янада соғломлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва бошқа диний ташкилотлар, “Нуроний”, сиёсий партиялар, касаба уюшма ташкилотлари шаҳар вакиллари ҳудудий тузилмалари томонидан уставида белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишига кўмаклашади ва мувофиқлаштиради, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга доир таклифлар киритади.

шаҳар ҳокимининг ижтимоий-сиёсий барқарорлик, миллатлараро ва динлараро дўстлик-тотувликни таъминлашга қаратилган қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлайди;

мувофиқлаштириладиган ташкилотларнинг устав фаолиятини самарали амалга оширишга тўсқинлик қиладиган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга ошириш, шунингдек, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда вилоят ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади;

ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш, конфессиялар ва миллатлараро ҳамкорлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасидаги ишларнинг савияси ва таъсирчанлигини ошириш бўйича қабул қилинадиган ҳукумат дастурининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди;

диний экстремизм ва миссионерлик фаолияти ғояларининг тарқалишига қарши тушунтириш ҳамда профилактика ишларини ташкил этишни мувофиқлаштиради;

диний вазиятнинг ўзгарувчанлиги қайд этилган ҳудудларда экстремизм, терроризм ва ақидапарастликнинг зарарли оқибатлари тўғрисида тушунтириш ва профилактика ишларини ташкил этиш;

жазони ижро этиш муассасаларида диний экстремистик оқимлар аъзолари бўлган маҳбуслар билан профилактик ва тушунтириш ишларини ташкил қилади;

давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла йиғинларида, аҳолининг алоҳида ижтимоий қатламлари жумладан, хусусий тадбиркорлар, вақтинча ишсизлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида экстремистик оқим, миссионерлик билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

диний экстремизм ва терроризмга қарши тарғибот тадбирларининг таъсири ва самарадорлигини ошириш, тарғиботчиларнинг нутқ маданияти ва аудитория билан ишлаш малакасини ўстиришга бағишланган ўқувлар ташкил этиш;

диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, маҳалла посбонлари, участка нозирлари билан диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича амалга ошираётган ишларини мувофиқлаштириб боради;

имом-хатибларнинг дунёда содир бўлаётган воқеа ҳодисалар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида билим ва тасаввурини янада кенгайтириш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўқувлар ташкил этиш;

носоғлом “тариқат” ғояларини тарқатаётган етакчилар ва уларнинг жойлардаги вакиллари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш;

мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда коллеж ва лицей ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари билан “Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида тарғибот тадбирларини ўтказиш;

хорижга ишга кетаётган фуқароларнинг диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тушунтириш ҳамда узоқ муддат хорижий сафарда бўлиб қайтган меҳнат мигрантлари билан профилактик ишларни амалга ошириш;

хотин-қизлар ўртасида диний аҳволни мониторинг қилади, вақтинча ишсиз аёллар, уй бекалари билан диний экстремистик оқим аъзолари ва миссионерлар фаолияти таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тушунтириш ва профилактик ишларини кучайтириш.;

 шаҳар марказларида ихтисослашган мазмундаги маҳсулотларнинг савдо дўконлари фаолиятини тартибга солиш ва уни такомиллаштириш;

диний мазмундаги маҳсулотларни ноқонуний тарзда ишлаб чиқариш, тарқатиш ва республикага олиб кириш ҳолатларини олдини олишга қаратилган манзилли чора-тадбирларни кучайтириш;

ўқув марказлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, интернет кафеларнинг фаолиятида миссионерлик ҳолати мавжудлиги бўйича ўрганиш;

расмий рўйхатдан ўтган ноисломий диний ташкилотларнинг низоми асосида фаолият юритишини назорат қилиш;

фаол миссионерлик ҳолатлари кузатилган ҳудудларда профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда коллеж ва лицей ўқувчилари билан миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ салбий ҳолатларини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш ишларини ташкил этиш;

ОАВларда халқимиз бағрикенглигини ва давлатимиз томонидан барча миллатлар учун яратилган шароитлар, турли элатларнинг ҳамжиҳат ҳаётини тарғиб этиш, шаҳарда яшовчи миллат ва элатлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи мақолалар, кўрсатувлар, ахборотлар, видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида намойиш этишни ташкил этиш;

ННТларнинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг миллатлараро ва динлараро муносабатлар, диний ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашга тааллуқли шикоят ҳамда аризаларини ўрганади, тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқланган ҳуқуқбузарлик ва камчиликларни бартараф этиш учун ўтказилган ўрганиш ҳамда текширувлар натижалари бўйича материалларни юборади;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссия фаолиятига шахсан раҳбарлик қилади, зиёратчилар рўйхатини тузишда ижтимоий одилликни таъминлайди;

жамият манфаати йўлида жамиятда раҳимдиллик ва инсонпарварлик ғояларини жорий этишга кўмаклашадиган ижтимоий муносабатларни барқарорлаштириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган амалий ташаббусларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга ёрдам бериш ишларини ташкил этади;

халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолиятини янада тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

матбуот конференциялари, брифинглар ўтказиш, интервьюлар олишни ва ҳокимликнинг раҳбарияти ва ходимлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларининг бошқа учрашувларини ташкил қилади;

халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолияти масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини хамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари нуқтаи назарини ўрганиш бўйича таҳлилий ишларни амалга оширади, ҳокимлик рахбариятига ахборот бериш учун матбуотда эълон қилинган долзарб материаллар шархларини тайёрлайди;

Хуқуқбузарликни олдини олиш соҳасида:

ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этган шахслар билан ишлаш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни таъминлайди;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг ҳолатини таҳлил қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жиноятчиликни қисқартириш шакллари ва усулларини, шунингдек чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этади;

жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашларишига раҳбарлик қилади:

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш шаҳар комиссияси;

муборак “Ҳаж” ва “Умра” зиёратига бориш масалаларини мувофиқлаштирувчи комиссияси;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

Ёшлар масалалари бўйича шаҳар идоралараро Кенгаши;

шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши;

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси;

шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

шаҳарда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

шаҳарда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича шаҳар комиссияси;

Таносил касалликларига қарши курашиш шаҳар идоралараро комиссияси;

Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси;

2020 йилда Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига шаҳар спортчиларини сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича шаҳар комиссияси;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи шаҳар Кенгаши.

Жиноятчиликка ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия;

Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши;

шаҳар халқ таълими бўлими;

шаҳар Мактабгача таълим бўлими;

шаҳардаги ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ав академик лицей;

шаҳар тиббиёт бирлашмаси;

шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

шаҳар маданият бўлими;

шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими;

Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими;

шаҳар Маҳаллалар Кенгаши;

оммавий ахборот воситалари (газета, радио, телевидение);

 “Ўзбекконцерт” бирлашмаси шаҳар бўлими;

Ёзувчилар уюшмаси шаҳар бўлими;

“Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси шаҳар бўлими;

шаҳар Ахборот-кутубхона маркази;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими;

Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларнинг шаҳар бўлимлари;

“Ўзбекистон авғон жангчилар уюшмаси” шаҳар бўлими;

Касаба уюшмалари ташкилотлари шаҳар Кенгаши;

Имом хатиблар;

ноисломий диний ташкилотлар;

бошқа жамоат ташкилотлари.

Бош мутахассис

Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ишларини ташкил қилади. Ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда комплекс юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларни эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади.

Ёшлар сиёсати, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ҳамда маънавий-маърифий масалалар бўйича ишларни самарали олиб боради ҳамда комплексга юклатилган вазифаларни бажарилишини ташкил этади.

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар,
ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан
чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 11 синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш
ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

Ҳудудий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг шаҳар тизимлари, таълим, маданий-маърифий муассасаларнинг ва бошқа ташкилотларнинг давлат ёшлар сиёсатини амалга ошириш ҳамда баркамол авлодни шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлашдаги фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди.

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли
чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларни мувоифқлаштириб бориш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилашда иштирок этиш;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш,
ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш;

ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салохиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;

оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар
ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни тайёрлайди;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади.

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

Оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлайди.

Болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, жисмоний соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш, уларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўради.

Маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, шунингдек  маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш ишларини ташкил этади.

Маданият ва спорт соҳасидаги ишларнинг аҳволини тизимли ва комплекс ўрганишни, таҳлил қилишни ташкил этади.

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик
ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат
ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларида иштирок этади;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш
ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш
чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

Маданият ва спорт масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг ва вилоят ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этади.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолиятини янада тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Матбуот конференциялари, брифинглар ўтказиш, интервьюлар олишни ва ҳокимликнинг раҳбарияти ва ходимлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларининг бошқа учрашувларини ташкил қилади.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолияти масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари нуқтаи назарини ўрганиш бўйича таҳлилий ишларни амалга оширади, ҳокимлик раҳбариятига ахборот бериш учун матбуотда эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди.

Оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотномаларни эълон қилиш ишларини амалга ошириш учун халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимлик фаолияти тўғрисидаги таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар маълумотларининг тизимлаштирилган банкини ташкил қилади.

Хуқуқбузарликни олдини олиш соҳасида:

ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этган шахслар билан ишлаш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни таъминлайди;

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;

ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг ҳолатини таҳлил қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жиноятчиликни қисқартириш шакллари ва усулларини, шунингдек чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этади;

жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Шаҳар ҳокими ўринбосари-Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширади;

Қуйидагилар шаҳар ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек,  мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга оширш соҳасида:

хотин-қизларнинг мақомини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятнии ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини, оила ва жамиятдаги ролини ошириш;

давлат ва жамоат органларини жалб этган ҳолда ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш соҳасида тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш;

хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида ва уларни амалга оширишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш ва тушунтиришда, ижроси устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаол иштирок этиш;

қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида Зулфия  номидаги давлат мукофотига номзодларни  тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, иқтидорли, қобилиятли қизлар захираси билан тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш;

ташаббускор, амалий иш тажрибасига эга бўлган қизлардан  кадрлар заҳирасини шакллантириш ва уларнинг номзодларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига шаффофлигини таъминлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этишга кўмаклашиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш;

хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишларда хотин-қизлар қўмиталари билан фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш ишларини ташкил этиш;

б) оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш соҳасида;

жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ва якка тартибда иш олиб борилишини ташкил этиш;

ёрдамга муҳтож бўлган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган ва турар жой шароитлари яхшиланишига муҳтож  бўлган кам таъминланган оилаларнинг манзилли рўйхатларини тузиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, уларнинг оилалари ва болалари учун зарур бўлган ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам турларини аниқлаш ва улар билан таъминлаш, шахсларнинг ушбу тоифасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун давлат органларига ва ташкилотларга мурожаат қилишга кўмаклашиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларнинг қизларини ўқитиш мақсадида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг дам олишини ҳамда уларга зарур тиббий ва психологик ёрдам берилишини ташкил этиш; 

оилавий ва шахслараро низоларнинг, ўз жонига қасд қилиш ҳамда жамият ва оилада маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларнинг барвақт профилактикаси бўйича  манзилли ишлар олиб бориш;

оиалаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, кекса ва ҳурматга сазовор, жамиятда катта обрўга эга бўлган аёллар ва фуқароларни фаол жалб этган ҳолда жойларда  оилавий ажралишларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш, намунавий оилаларнинг ҳаёт тарзини тарғиб қилиш;

оилавий муносабатларни соғломлаштириш, никоҳ ва оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг хусусиятлари ва шартлари, фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита масъулияти, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тизимли тарғибот  тадбирларини йўлга қўйиш;

в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида;

бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар бандлигининг сифати, доимий иш ўрни билан таъминланганлиги юзасидан назоратни йўлга қўйиш;

хотин-қизларни, ёш қизларни тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга кенг жалб этишга кўмаклашиш, ушбу мақсадлар учун кредит ва бошқа ресурсларни жалб этиш;

хотин-қизларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатлари соҳасида, шу жумладан, ҳомиладор аёлларга ва кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар бериш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, берилган имтиёзлар тўғри қўлланилиши масалаларини тартибга солувчи, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам бериш;

г) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда  иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарилкларнинг барвақт  профилактикаси соҳасида:

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ташкил этиш;

хотин-қизлар орасида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий маданиятни ошириш ишларини ташкил этиш, оилаларда ижтимоий-маданий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш  чора-тадбирларини белгилаш;

жиноят содир этишга мойил бўлган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия муассасаларидан, ижтимоий реабилитация ва хотин-қизларни мослаштириш муассасаларидан қайтган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация  қилиш ва мослаштиришни ташкил этиш.

д) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

мутасаддилик қиладиган ташкилотлар билан биргаликда хорижий давлатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, шаҳарнинг тегишли тармоқлари масалалар бўйича "йўл  хариталари" лойиҳаларига киритиш ва таклифлар тайёрланишиини ташкил этиш;

қўмита ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва  Самарқанд вилоятига сафарлари натижалари бўйича тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилиши устидан тизимли назорат амалга оширилишини мувофиқлаштириш.

мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банкларининг "йўл харитлари" амалга оширилиши тўғрисидаги батафсил ахбороти, материаллар ва ҳисоботлар таҳлил этилишини таъминлаш ҳамда уларни муҳокама қилиш учун шаҳар ҳокимлиги мажлисларига киритиш;

"Йўл харитлари" амалга оширилиши самарадорлиги юзасидан тақдим этиладиган ахборот ва материалларни  ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш.

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича шаҳар комиссияси фаолиятини мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича
чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссияси иши ташкиллаштиради.

Қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради:

шаҳар хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари;

“Соғлом авлод учун" жамғармаси;

“Тадбиркор аёл” уюшмаси шаҳар бўлими;

“Қизил ярим ой” жамияти;

“Оила” илмий-амалий маркази шаҳар бўлими;

Бош мутахассис

Қўмитага юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради.

Шаҳарда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида вазифаларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, вилоят ҳокимлигининг хужжатлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар ҳокими қарор, фармойиш, топшириқларини тегишли идоралар томонидан ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.

Қўмита ваколатига тааллуқли масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаб, муҳим ахборотларни тақдим этади ва тартибга солиб боради.

Таркибий бўлинмага бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисининг ишларини ташкил қилади ҳамда қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради.

Киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди.

Тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги йўналишлар бўйича назорат олиб боради ва таҳлил этади:

а) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш;

б) оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш;

в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш;

г) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш;

д) "Йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Вазифалар тақсимотини, шунингдек қўмитанинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассиснинг иш режаларини тасдиқлайди.

Ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек, қўмитанинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади.

Иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди.

Қўмита ишлари бўйича ижро интизомига тўлиқ жавоб беради ва йиғма жилдларга ҳужжатлар тўпламини йиғади, назоратни олиб боради.

Шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлмаганда жисмоний ва юридик шахслар (хотин-қизлар) ни қабул қилади ва муаммолари ечимида ёрдам беради.

Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тегишли комиссиялар фаолияти юзасидан ҳужжатларни тайёрлайди ва назоратини олиб боради.

Ҳукумат қарорлари Давлат ва ҳудудий дастурларининг бажарилиши юзасидан тегишли ташкилотлардан ҳар ой (айрим кўрсаткичлар бўйича) ва чорак давомида маълумотлар олиб боради, таҳлил этади, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилайди, юқори ташкилотларга ҳисобот тайёрлайди.

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган барча йиғилишлар, тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди.

Хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришни Хотин-қизлар қўмитаси раиси билан ташкил этади.

Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, улар иштирокида турли спорт тадбирларини ташкил этади.

Олий Мажлис ва Ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Хотин-кизлар қўмитасининг қарорлари, Бошқарув йиғилиш баёнларининг топшириқлари ижросини таъминлайди, назорат қилади ва юқори ташкилотларга маълумотлар, ҳисоботлар тайёрлайди.

Котибиятда фаолият юритаётган ходимларга методик ёрдам беради, ишларни тақсимлайди, ижро интизомини назорат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича
чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссияси ишини ташкиллаштиради.

Ўринбосар топшириғига биноан бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

 

Етакчи мутахассис

Хотин-қизлар ишларига оид Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлар, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят, шаҳар ҳокимининг қарор, фармойишлари ва давлат ҳамда ҳудудий дастурларнинг жойларда бажарилишини ташкиллаштиради, натижаларини таҳлил этиш асосида амалий, методик йўналишларни белгилаб беради;

котибиятга ижро учун келадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг ҳужжатлари, Президент фармон, қарор, фармойишлари, Ҳукумат ҳужжатлари, йиғилиш баёнлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Хотин-қизлар қўмитасидан келадиган топшириқларни рўйхатдан ўтказади, ҳоким ўринбосарига имзога киритади ва ўз муддатида ижрочига етказилишини таъминлайди, ижроси бўйича назорат олиб боради, жавоб хатларини юқори ташкилотларга жўнатади.

жойларда аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, унинг натижаларини таҳлил этиш асосида хотин-қизлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш ва уларга имтиёзли кредитлар олиб бериш борасида Хотин-қизлар қўмиталари ва мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотлардан таклифлар олади, ишида кўмаклашади ва мувофиқлаштиради.

шаҳар ҳокими ўринбосарига тегишли топшириқларнинг, шаҳар ҳокимлиги қарорлари, йиғилиш баёнларининг бажарилишини назорат ва таҳлил қилишни таъминлайди, шаҳар ҳокими ўринбосарига уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ахборот беради;

шаҳар ҳокими ўринбосарининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади, ҳоким ўринбосари бошқарадиган йиғилишлар ва мажлисларнинг тайёрланиши ва ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;

шаҳар ҳокими номига келаётган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида ахборот беради ва тушган хат-хабарлар юзасидан тегишли материаллар тўғрисида тегишли ижрочиларга топшириқлар юборади;

шаҳар ҳокимлигининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда шаҳар ҳокими ўринбосари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилинишини ташкил этади, шаҳар ҳокими ўринбосари топшириғига биноан жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;

шаҳар ҳокими ўринбосарининг топшириқларини ижрочиларга етказади, шаҳар ҳокими ўринбосари топшириқлари ва кўрсатмаларининг бажарилишини назорат қилади.

Ўринбосар топшириғига биноан бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

 

1-тоифали мутахассис

Иш юритишни таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, электрон ҳужжат айланиш тизими ва Ижро интизоми бўйича ягона идоралараро тизим орқали келиб тушган ҳужжатларни ўз вақтида ижроси таъминланиши ва назоратдан чиқарилишини амалга оширади;

шаҳар ҳокими ўринбосарига тегишли топшириқларнинг, шаҳар ҳокими қарорлари, йиғилиш баёнларининг бажарилишини назорат ва таҳлил қилишни таъминлайди, шаҳар ҳокими ўринбосарига уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ахборот беради;

шаҳар ҳокими ўринбосарининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;

шаҳар ҳокими ўринбосари бошқарадиган йиғилишлар ва мажлисларнинг тайёрланиши ва ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;

шаҳар ҳокими номига келаётган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материллар тўғрисида ахборот беради ва тушган хат-хабарлар юзасидан тегишли материаллар тўғрисида тегишли ижрочиларга топшириқлар юборади;

хотин-қизларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишда ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик чораларини белгилашда, ариза ва шикоятлар билан ишлашни ташкил этишда, хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда мутасадди давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик ишини мувофиқлаштиради, уларга амалий ёрдам беради;

хотин-қизлар қўмитасининг оммавий ахборот воситалари, таълим, маънавий ва маърифий ташкилотлар, сиёсий партиялар билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасида ҳамкорликдаги ишларни ташкил этади;

ҳарбий қисмларда ҳарбийларнинг оилалари билан ҳамкорликда тарихий саналар, байрамлар муносабати билан учрашувлар, тадбирлар ва семинарлар ташкил этади. Нотинч оилалар ва оилавий муаммолар юзасидан жойларга чиқади, вазиятни ўрганади ва натижаси бўйича раҳбариятга таклифини беради.

Ўринбосар топшириғига биноан бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

Шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳининг асосий вазифалари

Гуруҳ раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, вилоят, шаҳар ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Кадрлар заҳирасининг сифати учун шахсан жавоб беради.

Ташкилий-назорат гуруҳи бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади.

Тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини ташкиллаштиради.

Келгусида ҳудудий бошқарув органлари, давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади.

Ҳудудий бошқарув органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради.

Бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади.

Захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади.

Ҳокимнинг ўринбосарлари билан биргаликда мутасаддилик қиладиган ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Заҳирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемалари тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади.

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ҳудудий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Гуруҳга келган ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди.

Гуруҳнинг барча мутахассисларига топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ҳамда шаҳар ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади.

Шаҳар ҳокимлиги раҳбариятига ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳнинг фаолияти ҳамда тегишли ташкилотларда олиб борилаётган ташкилий ва кадрлар ишлари тўғрисида ахборот беради ва таклифлар киритади.

Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Шаҳар ҳокимига гуруҳ ходимларини, аппарат ходимларини, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш ёки ишдан четлаш тўғрисида таклифлар киритади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳининг ва шаҳар ҳокимининг раҳбарлигида иш олиб боради.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади.

Шаҳар ҳокимлигида, ташкилот ва корхоналарда ижро назоратини кучайтириш, иш юритиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва вилоят, шаҳар ҳокимининг ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича назоратини олиб боради.

Етакчи мутахассис

Гуруҳ раҳбари бошчилигида иш юритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ҳамда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбар ва заҳирадаги кадрларнинг шахсий йиғма жилдларига белгиланган тартибда маълумотлар тўплаб, уларнинг сақланишини таъминлайди, кадрларнинг ўзгаришини қайд этиб боради ва ҳар ойда вакант ўринлар ҳақида маълумотлар тайёрлайди;

Захирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб бориш схемасини ва муддатларини доимий назоратини олиб боради ва бу борада гуруҳ раҳбарига ахборотлар тайёрлайди;

келгусида ҳудудий бошқарув органлари раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

ҳудудий бошқарув органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

шаҳар бошқарув тизимида кадрлар билан ишлашнинг аҳволини таҳлил қилиб боради;

раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) эҳтиёжларини ўрганиб, шу ҳақда гуруҳ раҳбарига маълумотлар тайёрлайди;

истеъдодли, мустақиллик ғояларига содиқ, фидойи ёш кадрлар тўғрисида маълумотларни жамлаб, ўрганиб, уларни раҳбарлик лавозимларига захирага олиш юзасидан гуруҳ раҳбарига таклифлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, вилоят ва шаҳар ҳокимлигининг ижро интизомига оид топшириқлари ижросини тегишли шаҳар ҳокимлиги таркибий бўлинмалари билан биргаликда таъминлайди, Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ижро интизоми масалаларида ҳамкорлик қилади.

Гуруҳнинг 1-тоифали мутахассиси билан биргаликда шаҳар ҳокимлиги, шу жумладан гуруҳда ижро интизоми мустаҳкамланишини таъминлайди.

Гуруҳ ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда вилоят ҳокимлиги қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганади.

Белгиланган тартибда шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан умумий назоратни ташкил этади.

Гуруҳ ваколатига кирадиган ва тайёрланган қарор, фармойишлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни ўрганади, тайёрлайди ва ўз таклифларини киритади.

Гуруҳ раҳбарининг топшириғига биноан биринчи тоифали мутахассиснинг шахсий иш режаларини тузишни ташкил этади, уларнинг бажарилишини назорат қилади, гуруҳнинг иш режасини ишлаб чиқади.

Гуруҳ назоратидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати палаталари қарорлари, Президент фармон, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги ва халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг қарорларининг бажарилишини жойларга чиқиб ўрганади.

Бўлимларда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомининг аҳволи, шаҳар ҳокими йиғилиши баёни топшириқлари ижроси бўйича ҳафталик маълумот тайёрлайди.

Шаҳар ҳокими қарорлари, фармойишларини йўриқнома талаблари асосида ўз вақтида қабул қилиниши ҳамда назоратга олинган барча топшириқларни, шунингдек халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарорларининг ўз вақтида ижроси таъминланишини назорат қилади ва мониторингини олиб боради.

Электрон ҳужжат айланиш тизими ва Ижро интизоми бўйича ягона идоралараро тизим орқали келиб тушган ҳужжатларни ўз вақтида ижроси этилишини таъминлай ва белгиланган тартибда назоратдан чиқарилишини амалга оширади.

“ҳоким соати” йиғилишларини баёнлаштиради, уларнинг назорат режасини ишлаб чиқади ва мониторингини юритади;

Миллий порталга кадрлар шахсий маълумотлаар киритилишини ташкил  қилади.

Ўз вазифаларини Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
12-сонли қарори билан тасдиқланган асосий қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

1-тоифали мутахассис

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, вилоят ҳамда шаҳар ҳокимлиги бошқарув лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни ва захирадаги кадрларни танлаш, ўрганиб бориш бўйича ҳужжатларни тўплайди ва гуруҳ раҳбарининг ушбу ишлар бўйича топшириқларини бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади.

Фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда тегишли комиссияларга кўмаклашади.

Шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этаётган, республикамиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, миллий маданиятимизни юксалтиришга хизмат қилаётган, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлаётган шаҳримиз фуқароларини рағбатлантириш мақсадида шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиғини тайёрлайди.

Маҳаллий вакиллик органлари – халқ депутатлари шаҳар Кенгаши, улар доимий комиссиялари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари, сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясига кадрларни танлаш, қуйи ташкилот органлари раҳбарларини ўқитиш, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш бўйича ҳамда ўқув-семинар ўтказиш бўйича фаолият олиб боради.

Ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларини ташкил этади, йиғилишлар кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотларни шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда тайёрлайди.

Шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳоким учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек ҳокимнинг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамда ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва сифатли тайёрлаш бўйича ҳокимнинг ўринбосарлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик қилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, мурожаат, шикоятларини бевосита жойларда ўрганади.

Байрам, дам олиш кунлари ҳамда фавқулодда вазиятлар эълон қилинганда шаҳар ҳокими қабулхонасига ҳоким ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари ва бошқа ходимлардан иборат махсус навбатчиликни ташкил этади.

Шаҳар ҳокимлиги гувоҳномалари, ҳокимлик биносига кириш рухсатномаларини расмийлаштириш, қайтариб олиш, улардан нотўғри фойдаланишни олдини олишни таъминлайди.

Қабулхона ва қўриқлаш постига кўйилган талаблар бўйича ишни ташкил этиш, ҳокимлик биносида ўтказиладиган йиғилишлар, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиялари қатнашчиларини доимий рўйхатини олиб бориш, йиғилишлар ўтказилганда навбатчилик ва рўйхатдан ўтказишни ташкил этади.

Гуруҳ раҳбари ва етакчи мутахассис топшириғига асосан бошқа топшириқларни ҳам амалга оширади.

Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси

Девонхона мудири

Девонхона фаолиятини ташкил этади ва раҳбарлик қилади. Тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади.

Ҳокимликда иш юритиш, ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва тақсимлашни ташкил этади. Шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил
29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сон қарорлари, шунингдек, шаҳар ҳокимлигида иш юритиш тартиби асосида иш юритиш қўлланмаси, тавсия ва йўриқномалари асосида иш юритишни таъминлайди.

Шаҳар ҳокими аппарати архивининг иш фаолиятини назорат қилиб боради. Таркибий бўлинмалар томонидан ҳужжатлар номенклатурасига амал қилинишини ўрганиб боради ва амалий ёрдам беради.

Шаҳар ҳокимлиги таркибий бўлинмалари билан иш юритиш юзасидан муносабат юритади. Ташкилотларда иш юритиш аҳволини ўрганади ва амалий ёрдам кўрсатади.

Девонхона мудири шаҳар ҳокимининг тезкор топшириқлари ижросини ташкил этади, иш хонасида жиҳозларнинг сақланишини таъминлайди.

Шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишлари лойиҳалари тайёрланишини пухта таҳлил қилинганлиги ҳамда тегишли масъуллар томонидан виза қўйилганлигини кўриб чиқиб, шаҳар ҳокимига киритилишини таъминлайди, ҳоким имзосидан кейин расмийлаштиради ва қарор, фармойишни тайёрлаган бўлинма масъул ходими томонидан жўнатиш варақасида кўрсатилган нусха сонига кўра нусха олишга рухсат беради ҳамда ижрочиларга етказилишини ташкил этади.

Ҳокимнинг қарор ва фармойишлари ҳамда ҳокимлик девонига келган ҳужжатларни муқовалашга тайёрлайди, тўлиқлигига қараб муқовалаштиришни ташкил этади ва назорат олиб боради.

Девонхона масъул ходимлари иш фаолиятини вазифалар тақсимоти бўйича мувофиқлаштиради ва фаолиятини таҳлил этиб боради, тегишли таклиф ва хулосаларини раҳбариятга билдиради.

Шаҳар ҳокимининг қарор, фармойишлари, ҳокимликнинг чиқиш ҳужжатлари ва йиғилиш баённомаларини ижрочи томонидан берилган жўнатиш варақаси асосида нусха кўпайтириб олишга ҳамда архив ҳужжатларини олиш ва фойдаланишни тегишли соҳа бўйича ҳоким ўринбосарининг ёзма рухсати асосида ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этишни фақат шаҳар ҳокимининг аниқ кўрсатмасига кўра амалга оширади.

Ҳокимлик аппаратига ишга қабул қилинган ходимларни ҳокимлик тузилмаси, иш юритиш йўриқномаси ва ижрони назорат қилиш ва текшириш бўйича асосий қоидалар, ички меҳнат тартиби қоидалари ва ҳокимлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таништиради.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди.

Шаҳар ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари раислигида бўлиб ўтган йиғилишлар баённомаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг сақланишини таъминлайди.

Юқори органлардан келган ҳужжатларни муҳимлиги аниқ муддатлари кўрсатилган ҳужжатлар ҳамда шаҳар ҳокимининг топшириқ кўрсатмаларига қараб ҳужжатларни назоратга олади ва йўриқномада кўрсатилган тартибда
“Н” белгисини қўяди.

Девонхонада шаҳар ташкилотларида девонхона ходимларига (мудирларига) амалий ёрдам ва семинарлар ташкил этади.

 “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда шаҳар ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб боради.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарларига юборилган ариза, таклиф ёки шикоятларини шаҳар ҳокимлигининг девонхонаси орқали рўйхатга олинишини таъминлайди.

Барча ёзма мурожаатларни мазмунидан келиб чиққан ҳолда ижро этувчига шаҳар ҳокими ёки биринчи ўринбосари номидан унинг йўналтирувчи хатини тайёрлаб имзо учун киритади.

Шаҳар ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан имзоланган топшириқ билан бирга мурожаатларни ижрочиларга электрон ҳужжатлар айланмаси орқали жўнатади ёки шахсан топширади.

Мурожаатларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ижро этилганлиги ҳақидаги жавоб хатларини талаб қилиб олади ва ижроси таъминланган мурожаатларни шаҳар ҳокимига ва ҳоким ўринбосарларига киритиб мурожаатни назоратдан чиқариш юзасидан кўрсатмасини олади ҳамда назоратдан чиқаради.

Юқори органлардан ижро этиш учун юборилган мурожатларни алоҳида рўйхатга олади ва қонун билан белгиланган муддатларда ижро этилиши ҳамда жавоб хатларини олиб мурожаат ижроси ҳақида юқори ташкилотларга маълумот берилишини назорат қилиб боради.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда шаҳар ҳокимлигининг раҳбар ходимлари, шаҳар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатларини рўйхатга олиб боради ва уларнинг ижро этилишини назорат қилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси ва ҳоким ўринбосарларининг мутахассислари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил қилади.

Шаҳар ҳокими ҳамда унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулларини ташкил этади ва мурожаатларни ижро этиш юзасидан шаҳар ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан берилган топшириқларни тегишли раҳбар-ходимлар билан биргаликда ижро этилишини таъминлайди.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари (оғзаки, ёзма ёки электрон) юзасидан ҳисоботлар олиб боради ва таҳлиллар тайёрлайди ҳамда ҳисоботларни юқори органлар ва шаҳар ҳокимига белгиланган муддатларда тақдим этиб боради.

Йўриқномага асосан махфий ҳужжатлар иш юритишини мустақил олиб боради ва хизмат доирасида фойдаланиш учун ҳамда хукумат телеграммаларини расмийлаштириш, ижросини таъминлаш, ижрочиларга тўғри ва белгиланган тартиб асосида етказиш ҳамда сақланиши учун шахсан жавоб беради.

Махфийлик режимини ва давлат сирлари ҳисобланадиган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ҳимоя қилишни таъминлайди.

Йўриқнома талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда махфий ҳужжатлар билан иш юритишни олиб боради ва ижросини таъминлайди.

Лавозимлар номенклатурасига асосан шаҳар ҳокимлиги масъул ходимларини махфий ҳужжатлар билан ишлашга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради.

Шифр алоқадан олинган махфий ҳукумат телеграммаларини расмийлаштиради ва ижроси бўйича назорат олиб боради.

Ўзига юклатилган вазифа ва топшириқларни ижросини таъминлаш ва назорат қилиш учун масъулдир.

Девонхона мутахассиси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги 12-сонли қарорига асосан белгиланган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, мазкур қарор билан тасдиқланган асосий қоидаларга ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Йўриқнома талабларига тўлиқ риоя қилади.

Ҳужжатларни кириш, чиқиш журналлари (электрон ҳужжат айланиш тизими орқали) ва карточкаларга тўғри расмийлаштириш учун шахсан жавоб беради.

Шаҳар ҳокимлигига келган хат-хабарларни қабул қилиб олиш, рўйхатдан ўтказиш, расмийлаштириш ва уларни ижрочиларга юборилишини таъминлайди.

Шаҳар ҳокимлигига келган ҳужжатларни, конвертларни очгандан кейин тўғрилигини, ҳужжатлар ўрамининг бутунлиги ва иловалари бор йўқлигини текшириб, ҳужжатларнинг рақамларини конвертда кўрсатилган рақамлар билан солиштиради. Ҳужжатларнинг камлиги ёки бузилганлиги аникланганда, девонхона мудирига билдириб, биргаликда далолатнома тузиб, бири девонхонада қолдирилади, иккинчи пакет жўнатган ташкилотга янги конвертга солиб, белгиланган манзилга қайтарилади.

Ҳужжатларнинг тўлиқлигини, ҳамда очиқ келган ҳужжатларни расмийлаштирилиши ва иловалар мослигини инобатга олиб, рўйхатга олади.

Рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларни девонхона мудирига ҳоким кўрсатмасини тайёрлаш учун тақдим этади. Девонхонада иш юритиш номенклатураси асосида йиғма жилдларни шакллантиради, ҳар ой якунида ҳужжатларни тартиб билан йиғма жилд жамғармасини ташкил этади.

Девонхонага келиб тушган барча ҳужжатларни ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари кўрсатмасидан сўнг ижрочиларга етказади.

Ҳужжатларни тўғри жўнатилишини ташкил қилади ва шаҳар ҳокимлиги ходимлари томонидан ҳужжатларни олишда карточка ва дафтарларга тўғри ҳамда аниқ ёзилишини таъминлайди ҳамда барча ҳужжатларни ижрочиларга етказишга шахсан масъул.

Иш юритишни тасдиқланган Йўриқномалар талаби асосида олиб боради ва ҳужжатларнинг тўлиқ сақланишини таъминлайди.

Шаҳар ҳокимлигидан чиқувчи ҳужжатларни конвертга солиб, реестр ёзади ва белгиланган тартибда олувчига (махсус), фельдегер алоқа тармоқлари орқали етказиш учун топширади (шартномага кўра). Ҳужжатларни конвертга тўғри ва сифатли жойлаштириб жўнатади.

Шаҳар ҳокимлигига келиб тушган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор, фармойишлари, ҳужжатлари, топшириқлари, йиғилиш баёнлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлиги қарор, фармойишлари, ҳужжатлари, Раёсат, мажлис баёнлари, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, шунингдек шаҳар ҳокими қарор, фармойиш, йиғилиш баёнлари, топшириқлари учун тегишли 1а, 2а, 3а назорат карточкалари юритилишини таъминлайди.

интернет тармоғида шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтини маълумотлар билан тўлдириб боради, веб-сайтни замонавий даражада сақланишини таъминлайди;

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокимининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлайди;

Лавозими доирасига кирувчи масалаларнинг муҳокамаси бўйича шаҳар ҳокимлигида ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади.

Шаҳар ҳокимлиги юрисконсультнинг вазифалари:

Юридик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг қарор ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги
ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ҳокимликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;

ҳокимлик томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;

ҳокимликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;

ҳокимлик ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;

шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, ҳокимликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишларини бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) ҳокимликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш соҳасида:

а) ҳокимликда, шунингдек тегишли тузилмаларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

б) ҳокимлик раҳбариятига тақдим қилинадиган қарор, фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан ҳокимликнинг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

в) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таъсир этадиган давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари юзасидан хулосалар беради;

г) мустақил равишда ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳокимликнинг қарор, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

д) ҳокимлик ва тегишли тузилмаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;

е) ҳокимликнинг бошқа тузилмалари билан биргаликда давлат органи, тегишли тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этади;

ж) ҳокимликда бошқарув тизимини такомиллаштириш, тизимга кирадиган тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

з) ҳокимликда меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;

и) шаҳар ҳокимига ҳокимлик фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тақдим этади;

к) ҳокимлик ходимларининг касаба уюшмалари ва бошқа вакиллик органларига ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатади;

2) ҳокимлик томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш, шунингдек ҳокимликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида унинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш соҳасида:

а) ҳокимликнинг норма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнинг ишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этади;

б) ҳокимлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этади;

в) ҳокимликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд уларни ишлаб чиқишда ҳамда Адлия бошқармасига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда иштирок этади;

г) экспертизадан ўтказиш ёки келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;

д) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан ҳокимликнинг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

е) тизимли равишда ҳокимликнинг тегишли соҳа фаолиятидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга қаратилган таҳлилни ўтказади;

ж) ҳокимлик фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

з) ҳокимликга келиб тушган ва ўзи томонидан чиқарилган ҳужжатлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат ҳолатида бўлишини таъминлайди;

и) ҳокимликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, ҳокимлик раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;

к) ҳокимлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатлари тўпламларини нашр этишга тайёрлайди;

л) ҳокимлик тизимига кирадиган тузилмаларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради, келишилган ҳамкорликни таъминлайди;

м) ҳокимлик тизимига кирадиган тузилмаларнинг ҳуқуқий ишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;

3) ҳокимлик ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказиш соҳасида:

а) ҳокимлик раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;

б) ҳокимлик, шунингдек унинг тизимига кирадиган тузилмалар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этади;

в) ҳокимлик фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади.

4) шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, ҳокимликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:

а) давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;

б) бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳокимлик томонидан шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок этади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

в) шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

д) ҳокимликнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва ҳокимликга нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок этади, ҳокимликда талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;

Ҳокимликнинг юридик хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

Юрисконсультга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар юклатилишига йўл қўйилмайди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий
идоралараро комиссия котиби

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ иш юритади.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия иш фаолиятини ташкил этади;

Комиссия фаолиятига доир йиғма жилдларни юритади.

Комиссиясининг қарорлари ижросини ҳамда қарорларнинг бажарилиши бўйича йўл қўйилган камчиликлар хусусида кўрсатма, топшириқлар юбориб, уларни ижросини таъминлайди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия қарорлари ижросини ҳамда қарорларнинг бажарилиши бўйича йўл қўйилган камчиликлар хусусида тегишли ташкилот ва идораларга кўрсатма, топшириқлар тайёрлайди ва уларни ижросини таъминлайди.

Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлигини олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича раҳбарга умумлаштирилган маълумотлар тайёрлайди.

Комиссия йиғилишига ҳужжатларини тайёрлайди, йиғилиш баённомаларини расмийлаштиради, уларни жойларда ижросини таъминланиши устидан назорат қилади.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия ишлар номенклатурасига асосан соҳага оид ташкилот ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда йиғма жилдларни белгиланган тартиб асосида юритади.

Белгиланган тартибда соҳага оид бошқарма ва идоралардан ҳар чорак якунлари бўйича статистик ҳисоботларни қабул қилади, ҳисоботларни умумлаштирган ҳолда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга юборилишини ташкиллаштиради.

Комиссия қуйидаги бошқарма ва идоралар билан ҳамкорликда фаолият юритади:

шаҳар Ички ишлар бўлими;

шаҳар Адлия бўлими;

шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази;

шаҳар Халқ таълими бўлими;

шаҳар  Касб-ҳунар коллежлари;

шаҳар Мактабгача таълим бўлими;

шаҳар тиббиёт бирлашмаси;

шаҳар Маҳаллалар Кенгаши;

Ўзбекистон Ёшлар иттифои шаҳар Кенгаши;

шаҳар мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» жамияти;

шаҳар маданият бўлими.

шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими.

Бош ҳисобчи ва ҳисобчи

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Молия вазирлигининг “Давлат бюджетида турадиган муассаса ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида”ги қўлланмаси асосида бухгалтерия ҳисобини ташкил этади.

Шаҳар ҳокимлиги смета харажатларига ажратилган маблағларни белгиланган лимит доирасида сарфланишини таъминлайди.

Ҳокимлик ходимларига тасдиқланган иш табелига мувофиқ ойлик иш ҳақлари ва пенсия, касаллик варақалари, сафар харажатлари ўз вақтида штат жадвали асосида тўлаб берилишини таъминлайди.

Ходимлар иш ҳақларидан ушлаб қолинган ва ҳисобланган мажбурий тўловларни пенсия жамғармаси, даромад солиғи, касаба уюшмаси бадалларини ва бошқа тўловларини ўз вақтида тўлов топшириқномаси орқали ўтказиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг қарор ва фармойишларига асосан ҳокимликнинг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилганда ёки штат бирликлари қисқартирилганда белгилаган молиявий ҳамда меҳнат қонунлари асосида иш ҳақи компенсациялари тўланишини таъминлайди ва штатлар жадвалларини молия бошқармасидан ўз вақтида рўйхатдан ўтказиб боради.

Шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг молиявий банк муассасалари ва хўжалик фаолиятини юритишдаги барча ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларни қонунийлигини таҳлил этиш ва ҳокимлик аппарати учун зарур бўлган инвентар, оргтехника жиҳозлари ва канцелярия молларини белгиланган тартибда сотиб олиниши юзасидан иш олиб боради.

Шаҳар ҳокимлиги аппаратининг ташкилотлар ўртасидаги муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликларни ўз вақтида қоплаш ва бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва шаҳар молия бўлимига таҳлилий ахборот бериб боради.

Шаҳар ҳокимлиги ҳисобидаги барча асосий воситаларни кирим ва сарфланишини ҳисобхона ҳисоби бўйича тўғри йўлга қўйиш, муддати ўтиб бўлган инвентарь, оргтехника жиҳозларини белгиланган нормативлар асосида ҳисобдан чиқаришни ташкил этади.

Ҳокимлик ҳисобхонасида банк-хазина ҳисоботларини тасдиқланган нормативлар асосида юритиш нақд пул кирими ва қонуний сафланиши устидан назорат қилиб боради.

Шаҳар ҳокимлигининг молиявий ва бухгалтерия ҳисоботларини тегишли органларга ҳар ой, чорак ва йил якунлари бўйича ўз вақтида топширилишини таъминлайди.

 

Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-
назорат гуруҳи раҳбари

 

____________ Ф.Камалов

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM