ҲЕЧ КИМ МЕҲР, ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН!

Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳи Каттақўрғон шаҳри Очилдимурод Мирий номли маҳалла фуқаролар йиғини, Озодлик кўчаси, 7-уйда яшовчи онахон Мардонова Тўхтатош аянинг уйларига ташриф буюрганда унинг фарзанди Мардонова Садоқат касаллиги туфайли тушакка михланиб қолганлиги, хаттоки ховлига тозза ҳаводан баҳраманд бўлиш учун муаммо туғдираётганлиги аниқланди.

 

2017 йил 5 август куни шаҳар хокими Б.Садуллаев бошчилигида   жамоатчилик вакиллари ушбу хонадонга совға саломлар ва ногиронлик аравачаси билан кириб келдилар.

 

Энди Садоқат уйдан ташқарига чиқиб атроф муҳитни кузатиш баҳтига муяссар бўлади деб кўз ёшини яширмади онаси Тухтатош ая.

 

Инсон манфаатлари хар нарсадан устунлиги яна бир бор ўз исботини топди.

 

Келгусида ушбу ҳайрли ишлар давомчиси сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб қуватлаш, уларга ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. 

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM