ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛАРГА БИРИКТИРИЛАДИ    

Куни  кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова каттақўрғонлик ёшлар билан учрашди. Унда сўзга чиққан шаҳар ҳокими бугун ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, шаҳар ҳокими ишсиз ёшлар учун шакллантирилган “Ёшлар дафтари” ҳақида ва унга киритилган ёшларни хоҳишларидан келиб чиқиб тадбиркорлик истакларини амалга ошириш мақсадида 1+1 лойиҳаси асосида тадбиркорларга бириктирилиши ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги ишларга ҳам тўхталди.
Шу куни учрашув давомида ёшлар томонидан бир қатор масалаларда, жумладан, ишга жойлашиш, кредит олиш бўйича қилган мурожаатларини ҳал этиш масъулларга юклатилди. 
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM