ҲАМ БОЛАЛАР ҲАМ КАТТАЛАР ХУРСАНД

Бугун мамлакатимизда болаларни ҳам жисмонан, ҳам маънан етук инсонлар бўлиб вояга етишишлари йўлида кенг имконият ва шароитлар яратилмоқда, десак муболаға бўлмайди. Улар учун барпо этилаётган спорт комплекслари, барча қулайликларга эга бўлган замонавий болалар майдончалари бунинг ёрқин исботидир.

Бу борада шаҳримизда ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, куни кеча ана шундай майдончалардан иккитаси болажонлар ихтиёрига топширилди. 

“Дўстлик” маҳалласидаги 18-19 -20 -кўп қаватли уйда яшовчи оилаларнинг ана шундай майдончага эҳтиёжлари бор эди. Бўш ва қаровсиз турган ушбу ҳудудда ҳозирда болажонларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, қолаверса уларни жисмонан соғлом бўлиб вояга етишишлари учун шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан болалар майдончаси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Бу ташаббусдан аҳоли, айниқса болажонлар жуда мамнун. Буни уларнинг юзидаги шукроналик ва болажонларнинг чексиз қувончларидан ҳам кўриш мумкин. 

Худди шундай болалар майдончаси шаҳримиздаги “Ер мачит” маҳалласидаги кўпқаватли уй олдидаги қаровсиз турган жойда ҳам қад ростлади. Вилоят ҳокимининг ушбу ҳудудга ташрифи давомида аҳолининг мурожаатлари доирасида болалар майдончаси барпо этиш масаласи ҳам илгари сурилган эди. Ҳозирда бу ерда қад ростлаган ва болалар ихтиёрига топширилган майдонча ҳам барча қулайликларга ҳамда замонавий кўринишга эга.  

Албатта, бугун шаҳримизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари доирасида фарзандларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом ва комил инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида қилинаётган ушбу саъй- ҳаракатлардан ота-она

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM