Янгиликлар

БУ ФАКТ!

Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилнинг январь–сентябрь ойларида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:

саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 118.8 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 109.8 фоизни ташкил этди. Шундан ҳудудий саноат чиқариш ҳажми 53.4 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113.3 фоизни ташкил этди.

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ.

17 ноябрда Каттақўрғон шаҳридаги Мажидий театрида вилоят ҳокими вақтинчалик бажарувчи Э.Турдимов, шаҳар тиббиёт ходимлари билан учрашди. Йиғилишда вилоят хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ровожлантириш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, ДСЭНМ раҳбари, молия, давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи қатнашдилар.

ҚАБУЛДА МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими М. Хашимов шаҳримиз фуқароларини қабул қилди. Унда 50 дан ортиқ фуқаролар ўз мурожаат ва аризалари билан иштирок этдилар. 

2015-2018 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM